Жамият

Тошкентда ўқотар қурол сақлаган шахс аниқланди

Тошкент шаҳрида жанговар револвер сақлаган шахс аниқланди, дея хабар бермоқда пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Тошкентда ўқотар қурол сақлаган шахс аниқланди

 

 

Олмазор тумани ИИО ФМБ терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўлими ходимлари томонидан туманда олиб борилган профилактик тадбирлар давомида маълум бўлишича, туманда яшовчи 37 ёшли О.Ш. қурилиш комплексларидаги таъмирлаш ишлари вақтида бузилган девор орасида қурол топиб, таниши 57 ёшли Х.Г.га бериб юборган.

 

Х.Г.нинг уйи кўздан кечирилганда ходимлар ўқотар қурол – 1917 йилда ишлаб чиқарилган «Наган» (7,62 миллиметр) жанговар револвери ва 14 та ўқ топган. Қурол ва аслаҳалар ашёвий далил сифатида холислар гувоҳлигида олиб қўйилган.

 

Х.Г.га нисбатан Жиноят кодексининг 248-моддаси 1-қисми (қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Терговолди текширувлари ўтказилмоқда.

 

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 248-моддасига кўра мазкур жиноятни содир этган шахсларга нисбатан суд томонидан 20 йилгача қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"