Жамият

Бугундан Тошкент халқаро кинофестивалининг ишчи гуруҳи ўз фаолияти ўз ишини бошлади

24 август санасидан Кинематография агентлиги  “Ўзбекфильм” киноконцернида 28 сентябрь - 3 октябрь кунлари бўлиб ўтиши кутилаётган “Ипак йўли дурдонаси” XIII Тошкент халқаро кинофестивалининг махсус ишчи гуруҳи ўз фаолиятини бошлайди.

Бугундан Тошкент халқаро кинофестивалининг ишчи гуруҳи ўз фаолияти ўз ишини бошлади

 

 

 

Агентлик томонидан киноконцернда кинофестиваль ишчи гуруҳи учун алоҳида павильон ташкил қилинган бўлиб, фестивалга тайёргарлик жараёнлари билан танишиш учун барча ОАВ вакиллари, мутахассислар, киноижодкорлар ва ёшлар мазкур павильонга таклиф этилган.

 

 

Унда кинофестивалга тайёргарлик жараёнлари, намойиш учун режалаштирилаётган фильмларнинг саралаш гуруҳи, ижодий лойиҳалар ва тақдимотлар кўрсатилади.

 

Мазкур кинофестиваль Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги "Тошкент халқаро кинофестивалини қайта тиклаш ва ўтказиш тўғрисида"ги ПҚ-5151-сон қарори билан қайта тикланган. Эндиликда Ўзбекистон Кинематография агентлиги томонидан 2021 йилдан бошлаб ҳар йили 28 сентябрь – 3 октябрь кунлари ўтказилади.

 

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ, “Соҳибқирон Амир Темур” тарихий сериали  ҳамда Ўткир Ҳошимов ҳақида “Чироқ кўтарган одам” ҳужжатли фильми суратга олиниши ҳақида хабар бергандик.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.