Жамият

Фотиҳаси бузилгани учун ўз жонига қасд қилган қизнинг жасади ҳамон қидирилмоқда

Бугун ижтимоий тармоқларда “ ‘Синглимнинг жасади 10 кундан бери сувда ётибди’ – Хоразмда фотиҳаси бузилган 20 ёшли қизнинг жасади қидирилмоқда”  сарлавҳаси остида хабар тарқалди.

Фотиҳаси бузилгани учун ўз жонига қасд қилган қизнинг жасади ҳамон қидирилмоқда

 

 

Унда айтилишича, 2001 йилда туғилган Д.Э унаштирилган бўлган. Бўлажак турмуш ўртоғининг қариндошлари билан юзага келган келишмовчилик сабаб фотиҳаси бузилади. Қиз 14 август куни  Тупроққалъа тумани Питнак шаҳар ҳудудидан оқиб ўтаётган каналга ўзини ташлаб, жонига қасд қилади. Видеолавҳада Д.Энинг онаси қизининг чўкканига 10 кун бўлганига қарамай жасади ҳали ҳам топилмаганини айтади. Аёллнинг билдиришича айни пайтда қидирув жараёнлари тўхтатилган. Маҳаллий давлат идоралари томонидан ҳам бирон кўмак кўрсатилмаяпти.

 

Мазкур хабар юзасидан Zamon.uz мухбири Хоразм вилояти ФВБ матбуот хизмати раҳбари Шодлик Ҳасанов билан боғланди. Мутахассисининг берган маълумотига кўра қидирув жараёнлари тўхтамаган.

 

“Бутун туман оёққа турган. Фуқаронинг сувга чўкканлиги ҳақидаги хабар келиб тушган вақтдан бошлаб қидирув жараёнлари кетмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Хоразм вилояти бошқармаси қидирув-қутқарув гуруҳи томонидан “Тошсоқа” чап қирғоқ каналида сувда қидирув ишлари олиб борилмоқда. Канал оқими бўйлаб, Тупроққалъа, Хазорасп, Боғот, Хонқа туманлари, Урганч шаҳар ва тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимларидан масъул ходимлар қидирув ишларига сафарбар этилган”

 

Шодлик Ҳасановнинг таҳририятимизга маълум қилишича, қидирув-қутқарув жараёнига барча алоқадор хизматлар жалб қилинган. Мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмоқда. Оила аъзолари билан якка тартибда суҳбат ўтказилган.

 

Аввалроқ, 1995 йилда туғилган Р.Рнинг Наманган вилояти “Норин” дарёсида чўкиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

 

Муножат Валиева

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"