Жамият

Президент сайловини ўтказиш бўйича 10 мингдан ортиқ сайлов участкаси тузилди

Ўзбекистонда президент сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияларининг қарорларига асосан республика бўйича жами 10760та сайлов участкаси тузилди. Бу ҳақда бугун, 25 август куни бўлиб ўтган Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

Президент сайловини ўтказиш бўйича 10 мингдан ортиқ сайлов участкаси тузилди

 

Қайд этилишича, 10 мингдан ортиқ сайлов участкаларининг асосий қисми таълим муассасаларининг биноларида жойлашади. Хусусан, сайлов участкаларининг:

 

  • 7346таси - таълим муассасаларида;
  • 573таси - маҳаллалар биноларида;
  • 452таси - тиббиёт муассасаларида;
  • 322таси - маданият ва спорт марказларида;
  • 206таси - ишлаб чиқариш корхоналарида;
  • 93таси - давлат хизматлари агентлиги биноларида;
  • 33таси - санаторийларда;
  • 16таси - савдо марказларида;
  • 145таси - ҳарбий қисмларда;
  • 20таси - озодликдан маҳрум этиш ва қамоқда сақлаш жойларида;
  • 414таси бошқа турдаги корхона, ташкилот ва муассасалар биноларида жойлашиши белгиланди.

 

Шунингдек, Сайлов кодексининг 10, 14 ва 16-моддалари ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига асосан Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳузурида 54 та сайлов участкалари тузилади.

 

Бундан ташқари, йиғилишда Марказий сайлов комиссияси аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишда коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишининг олдини олиш бўйича Йўриқномани ҳам тасдиқлади.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда сайловолди кампаниясига 23 июль куни старт берилди. Ҳозирга қадар бешта партия ўз номзодларини тақдим қилди ва имзо йиғиш жараёнлари бошланди. Президент сайлови 24 октябрь куни бўлиб ўтади.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"