Жамият

30 августдан Тошкент метросининг барча йўналишлари соат 05:00 дан 00:00 гача ишлайди

Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллик байрамини нишонлашга тайёргарлик кўриш муносабати билан 30 августдан бошлаб Тошкент метрополитенидаги поездлар қатнови янги жадвал бўйича амалга оширилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

30 августдан Тошкент метросининг барча йўналишлари соат 05:00 дан 00:00 гача ишлайди

 

 

Хусусан:

 

  • «Чилонзор» ва «Сергели» йўналишларида эрталабки соат 07:30 дан 09:00 гача поездлар оралиғи 3 дақиқани ташкил этади ва кечки соат 16:30 дан 19:00 гача – 4 дақиқа оралиғи билан ҳаракатланади;

  • «Ўзбекистон» йўналишида эрталабки соат 07:30 дан 09:00 гача поездлар оралиғи 4 дақиқани ташкил этади ва кечки соат 16:30 дан 19:00 гача – 5 дақиқа оралиғи билан ҳаракатланади;

  • «Юнусобод» йўналиши эрталаб соат 07:30 дан 09:00 гача 6 дақиқа оралиғи билан ҳаракатланади ва 16:30 дан 19:30 гача поездлар қатнови ҳар 7 дақиқада ташкил этилади.

 

Шунингдек, 30 августдан бошлаб Тошкент метрополитенининг барча линиялари соат 05:00 дан 00:00 гача ишлайди.

 

Маълум қилинишича, Тошкент метрополитенининг кенгайиши ва пойтахтнинг аҳоли зич жойлашган туманларида ҳам янги йўналишлар очилиши билан бирга йўловчи ташиш ҳажми икки баробарга ошган. Тиғиз пайт вақтида станцияларнинг платформаларида ва ҳаракат таркибларида йўловчиларнинг кўпайиши кузатила бошлаган.

 

Қайд этилишича, ушбу муаммони ҳал қилиш учун янги, замонавий метровагонларни етказиб бериш бўйича шартномалар тузилган.

 

Аввалроқ Россиядан Тошкентга 20 та янги метро вагонлари юборилгани тўғрисида хабар берилганди

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"