Жаҳон

Толиблар журналистни калтаклади

TOLONews нашри мухбири толиблар томонидан калтакланди.

Толиблар журналистни калтаклади

 

 

Маълум бўлишича, журналист Зиёр Йад ва оператор Кобулдаги қашшоқлар ва ишсизлик ҳақида лавҳа тайёрлаш вақтида толиблар томонидан калтакланган. Ушбу ҳодиса Кобулнинг Ҳожи-Ёқуб мавзесида бўлиб ўтган. Толиблар журналист телефони ва видеокамерасини ҳам тортиб олган.

 

Таҳририятнинг хабар беришича, бундан аввал бошқа ҳудудларда ҳам ОАВ ходимларига ҳужумлар кузатилган. Аммо ошкор қилинмаган. Зиёр Йад автомат қўндоғи билан калтакланганини айтди. 

 

Парвон вилояти Журналистлар ассоциацияси раиси ўринбосари Парвиз Аминзода‘Толибон’ нинг бутун мамлакатни назоратга олгандан кейин мухбирларга қандай муаомала қилиши хавотир уйғотади”,- деб айтган.

 

Ўз навбатида “Толибон” нинг маданият қўмитаси раиси ўринбосари Аҳмадулла Восиқ журналистларга таҳдид қилинганини, аммо улар калтакланмаганини маълум қилди. Шунингдек, Восиқ бу ҳодисага  жиддий ёндашилганлигини, суриштирув ишлари давом этишини таъкидлади.

 

Эслатиб ўтамиз бундан аввал “Толибон” ОАВ муаммоларини ҳал қилиш учун уч томонлама қўмита тузганлиги хабар қилинган эди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Сунъий интеллект ёрдамида табиатда учрамайдиган вируслар яратилди

АҚШ олимлари сунъий интеллект ёрдамида табиатда мавжуд бўлмаган 16 та янги вирусни яратишга муваффақ бўлди.

custom img

Трамп АҚШда “туғилиш туризми”га чек қўйди

АҚШ президенти мамлакатга фарзанд туғиш мақсадида келиб, бола орқали фуқаролик олиш амалиётини тақиқловчи фармонни имзолади.

custom img

Қувайт мамлакатдаги ягона Эрон мактабини ёпди

Расмий сабаб очиқланмаган бўлса-да, қарор минтақадаги кескин геосиёсий вазият фонида қабул қилингани қайд этилмоқда.

custom img

Европадаги жазирама иқтисодиётга 800 миллиард еврогача зарар етказиши мумкин

Энг йирик молиявий йўқотишлар Францияда кузатилиши мумкин.

custom img

Украинанинг АҚШдаги собиқ элчиси ноқонуний бойлик орттиришда гумон қилинмоқда

Олга Стефанишина қарийб 310 минг долларлик мол-мулкни яширганликда ва ноқонуний бойлик орттирганликда гумонланмоқда. Дипломат айбловларни рад этган.

custom img

Россияда хорижликлар сони бир йилда 8,6 фоизга камайди

Ноқонуний мигрантлар устидан назорат кучайтирилиб, 850 мингдан ортиқ киши махсус реестрга киритилган.

custom img

Трамп Вэнсни ўз вориси сифатида кўрмоқда — WP

Трамп шу пайтгача омма олдида Жей Ди Вэнс ва давлат котиби Марко Рубио ўртасида аниқ танлов қилмаганди.

custom img

Wildberries омборларининг бир қисмини Ўзбекистонга кўчириши мумкин

Шунингдек, компания узоқ муддат сақланадиган маҳсулотларнинг бир қисмини Беларус, Қозоғистондаги омборларга йўналтиришни режалаштирмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"