Жамият

Салкам икки ҳафтадан сўнг ўзини каналга ташлаган қизнинг мурдаси топилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Хоразмда фотиҳаси бузилган 20 ёшли қиз ўзини дарёга ташлади” сарлавҳали хабар юзасидан қўшимча маълумот берилди.

Салкам икки ҳафтадан сўнг ўзини каналга ташлаган қизнинг мурдаси топилди

 

 

Аниқланишича, Тупроққалъа тумани, “Ёшлик” маҳалласи, 1/3-уй, 8-хонадонда яшаган, 2001 йилда туғилган Эрназарова Дилрабо жорий ийлнинг 14 август куни соат  таҳминан 15:30 ларда шу тумандаги “Муҳаббат” ва “Шарлауқ” маҳаллалари оралиғидан оқиб ўтувчи Тошсақа чапқирғоқ магистрал каналидаги темир кўприкдан ўзини сувга ташлаб, ўз жонига қасд қилган.

 

Қидирув-қутқарув тадбирлари давомида 27 август куни соат 13:00 ларда Тошсақа чапқирғоқ магистрал каналининг Боғот тумани “Қулон қорабоғ” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтган 32 км.дан Дилрабонинг тан жароҳатларсиз, чириган мурдаси топилди.

 

Ҳозирда Д.Эрназарованинг ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан Тупроққалъа туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Терговга қадар текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Д.Эрназарованинг жасади ҳамон қидирилаётган ҳамда Катта Фарғона каналига тушиб кетган наманганлик 12 ёшли қиз қидирилаётгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Баҳринисо Мадумарова тайёрлади.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"