0

Хусусий боғча: уни бугун қандай очиш мумкин?

Бугун юртимизда тадбиркорликнинг барча турига кенг имконият яратилмоқда.

Хусусий боғча: уни бугун қандай очиш мумкин?


Уларни ташкил этишдан тортиб, оёққа туриб ривожланишигача давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Илгари бир корхона очиш учун ойлаб, баъзан йиллаб давлат идоралари эшиги олдида сарсон-саргардон юрилган бўлса, энди жойлардаги давлат хизматлари кўмагида саноқли кунлар ичида очиб, ишга тушириш имконияти яратилди.

 

 Ҳозирги кунда хусусий мулкчиликнинг турли шакллари пайдо бўлмоқда. Хусусий боғчалар ҳам ана шулар жумласидан. Шу боис  кўпчиликда хусусий боғча очиш учун қаерга мурожаат қилиш керак, унинг учун қандай ҳужжатлар зарур, деган саволлар пайдо бўлиши, шубҳасиз. Бу, айниқса, хусусий боғча очиш ниятида юрганлар учун муҳим.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси лицензиялаш бўйича бош мутахассиси Шарофиддин Ҳамзаев бу борада қуйидагиларни маълум қилди:

 

—   Фаолиятни бошлаш учун, энг аввало, муқим бир жой (бино) танланади ва у керакли  анжомлар билан жиҳозланади. Шундан сўнг  лицензия олиш жараёни бошланади. Лицензия олиш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига мурожаат қилинади. Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги қарори мавжуд.

 

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасида таълим турлари бўйича лицензия олиш учун қуйидаги ҳужжатлар давлат хизматлари марказига тақдим этилади ёки электрон шаклда Ягона интерактив давлат хизматлари порталига юборилади.

 

Биринчиси, лицензия бериш тўғрисидаги ариза. Унда ким юридик шахс бўлиши, хусусий боғчанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган манзили, почта манзили, банк муассасаси номи, банкдаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг лицензияланаётган тури, таълим фаолияти йўналишлари рўйхати келтирилади. Бундан ташқари, аризада хусусий мулк эгасининг лицензия талаблари ва шартларига розилиги ва электрон манзили кўрсатилади.

 

Иккинчи ҳужжат ёнғин ва санитария-эпидемиология назорати органларининг мавжуд бино ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талаблари ва санитария-гигиена меъёрларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаларидан иборат. Учинчи ҳужжатда педагог кадрлар ҳақида маълумот берилади. Тўртинчисида ўқув режаси ва дастурларининг электрон нусхаси тақдим этилади.

 

Aгар сиз ихтисослаштирилган нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этмоқчи бўлсангиз, Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тегишли рухсатномалар оласиз ва унинг нусхаларини лицензия олиш тўғрисидаги аризага илова қиласиз.

 

Сўнг аризани кўриб чиқиш учун тўлов қиласиз. Тўлов миқдори базавий ҳисоблашнинг икки бараварига тенг. Aгар сиз Ягона портал орқали мурожаат қилишни мўлжаллаётган бўлсангиз, юқоридаги суммадан бироз кам, яъни унинг 90 фоизини тўлайсиз.

 

Лицензия олиш тўғрисидаги аризада кўрсатилган электрон манзил сизнинг электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилигингиз ҳисобланади.

 

Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали зарур маълумотлар сизнинг электрон рақамли имзонгиз билан тасдиқланади.

 

Aризангизда агар камчиликлар бўлса, кўриб чиқилмайди. Дарвоқе, сиз агар ёлғон ёки нотўғри маълумот берсангиз қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишингиз мумкин.

 

Лицензия олганингиздан сўнг бемалол фаолиятингизни бошлашингиз мумкин. Чунки  сиз энди тадбиркорсиз. Лицензия сизга чексиз муддатга берилади. Уни деб бошқа овора бўлмайсиз.

 

Достонбек Бахтиёрзода

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Хусусий боғча: уни бугун қандай очиш мумкин?