Жамият

Эмланганингиз ҳақида СМС-хабарнома оляпсизми?

“COVID-19”га қарши кураш ҳамон давом этяпти. Олимлар меҳнати натижаси ўлароқ турли хил вакциналар яратила бошланди ва уларнинг айримлари  амалда қўлланилмоқда.

Эмланганингиз ҳақида СМС-хабарнома оляпсизми?

 

 

Айни пайтда мамлакатимизда вирусга қарши эмлаш жараёни жадал давом этмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 1 апрелдан  27 августгача бўлган вақт оралиғида 13 миллион 751 минг 939 киши эмланган. Уларнинг 1 миллион 630 мингдан зиёди тўлиқ эмланган.

 

Aммо бугунги кунда вакцинанинг биринчи дозаси билан эмланганлар орасида эмланганлиги тўғрисида ахборот берувчи СМС хабарнома келмаётгани ҳақида гап-сўзлар тарқалмоқда. Ушбу ҳолатни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабековга мурожаат қилдик.

 

— Бундан хабаримиз бор. Бизга ҳам мурожaат қилишяпти. Эмланганлар тўғрисидаги маълумотларни тўлиқ ягона электрон базага киритишга эришиш учун барча ҳаракатларни амалга оширяпмиз. Тўғри, электр таъминоти тизимида узилишлар бўлгани, мобил бригадалар жойларга чиқиб эмлаётгани ва эмлаш учун мурожаат қилётган одамлар сони анча кўпайганлиги туфайли ҳамма вакцина олганларни ҳам айнан ўша куни маълумотга киритолмаслик ҳолатлари бўляпти. Бу масалани яқинда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан видео алоқа тизими орқали муҳокама қилиб олдик.

 

Эмланган, лекин ҳали тўлиқ электрон базага киритилмаган  аҳоли гуруҳлари ҳам мавжуд. Менимча эмлаш пунктининг телефон рақамини олиб, унга мурожжат қилинса, бу борада ҳеч қандай муаммо бўлмайди.  

 

Aслида эмланганимиздан сўнг  ярим соат ўтиб-ўтмай  хабарнома келиши керак. Эмланган киши  уч кун давомида тиббиёт ходимлари назоратида бўлади. Шифокорлар, ўрта тиббиёт ходимлари эмлашдан сўнг бирор ножўя таъсир бўлмаяптими, ҳеч қандай салбий ҳолатлар кузатилмаяптими, деб сўраб-суриштиради. Демак, бу жараёнда уйимизга борган ёки биздан ҳол-аҳвол сўраган тиббиёт ходимларидан ҳам фойдалансак бўлади. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам  эмланганлик тўғрисидаги хабар ўша заҳоти етиб бориши мақсадга мувофиқ.

 

“IT-MED MChJ” жамоат билан ишлаш сектори мутахассиси Aбдумажид Aбдукаримовнинг айтишича, СМС хабарнома келмай қолишига телефон рақамнинг хато ёзилиши, айрим кишиларлар уй телефони рақамларини ёздириб кетиши (уларга СМС келмайди) ва баъзи техник хатолар сабаб бўлмоқда. Қолаверса, жойларга чиқиб эмлаётган тиббиёт ходимларининг компютер билан боғлиқ баъзи муаммолари ҳам уларни базага киритишда чалкашликка олиб келаётган ҳоллар ҳам йўқ эмас.

 

Бундан ташқари, вакцина билан тўлиқ эмлангандан сўнг бериладиган сертификатда олинган вакцина ўрнига бошқа вакцина номи қайд этилган ҳолатлар  ҳам учраётгани ҳақидаги саволимизга Нурмат Отабеков:

 

— Унақа бўлиши мумкин эмас. Aгар бундай ҳолатлар кузатилаётган бўлса, албатта, аниқлик киритиш керак. Битта ё иккита вакцинани олиб, бўлди бошқасини олмайман, менга сертификат ёзиб беринг деяётганлар ҳам йўқ эмас.

 

Ким қайси вакцинани олган бўлса, сертификатда ҳам айнан ўша вакцина ёзилиши  керак. Чунки берилаётган сертификат  ўша вакцинанинг сифатига ҳам кафолат вазифасини бажаради. Биз агар битта вакцина билан эмланиб, унинг ўрнига бошқа вакцина сертификатини тақдим қилсак, бир пайтнинг ўзида иккала вакцинани ҳам алдаётган бўлиб қоламиз.

 

Агар шундай ҳолатлар кузатилаётган бўлса, ўша сертификатни берган кишига нисбатан  чора кўриш даражасигача етиб бориш лозим. Бунинг учун журналистлар бизга ёрдам бериши, уларни кўрсатувларга олиб чиқиб кенг оммага ошкор қилиш керак.

 

Aбдумажид Aбдукаримов бундай ҳолат ҳамшираларнинг  эътиборсизлиги сабабли ҳам рўй бериши  мумкин, деган фикрни билдирди.

 

Бундай ҳолатларда эмлаш пунктларига қўнғироқ қилиш, вазиятни тушунтириш, хато ва камчиликларни ўз вақтида бартараф қилиш мақсадга мувофиқ.

 

 

Достонбек Бахтиёрзода

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Эмланганингиз ҳақида СМС-хабарнома оляпсизми? | Zamon.uz