Жамият

Депутатлар ва ИИБ ходимлари ўртасида содир бўлган жанжал сабаби очиқланди

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани депутати Феруза Жўрабековна ўзининг Telegram каналида ИИБ ходимлари билан бўлган жанжал сабабини маълум қилди.

Депутатлар ва ИИБ ходимлари ўртасида содир бўлган жанжал сабаби очиқланди

“Туман маъмурий марказига келганимизда дарвоза олдида 50 нафардан ортиқ болалар ва 6-7 нафар ёш болали аёллар туришганди. ИИБ ходимлари уларни байрамга киритмаётган экан.

Бизни киришимизга қаршилик қилишмади, лекин болаларга йўл йўқ! Сабабини сўраганимда, одам кўп саҳна синиб кетиши мумкин, деган важ кўрсатишди.

Мен ўзим тартибга солиб тураман, деб уларни киритдим. Бир болали аёлни ИИБ ходимлари ушлаб олиб қайтаришди, буни кўрган депутат Жахонгир Тўлаганов уларнинг қилаётган иши нотўғрилигини айтди.

Шу пайт ИИБ ходимларининг ўша ерда турган “катта”ларидан бири Жахонгирни машинага тиқларинг, бўлимда гаплашамиз бу билан, деган буйруқни берди. ИИБ ходимлари эса, буйруқни сўзсиз бажариб Жахонгирни судрай бошлашди.

Табиийки, мен туманимизга келган меҳмон депутатнинг ёнини олдим ва ноқонуний хатти-ҳаракатлари, депутатлик мақоми тўғрисида тушунтира бошладим”, - деб ёзди Жўрабековна.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ёш депутутларнинг улуши 6 фоиздан юқорилиги ҳамда қанча депутат коронавирусга қарши эмлангани маълум қилинганди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"