Жамият

Шаҳзода Муҳаммедованинг эри 50 минг доллар мукофоти бўлган реалити-шоуни бошлайди

Реалити-шоу Дубайда суратга олинади.

Шаҳзода Муҳаммедованинг эри 50 минг доллар мукофоти бўлган реалити-шоуни бошлайди

 

 

Aктриса Шаҳзода Муҳаммедованинг эри, тадбиркор Марат Ҳамдамов одамларнинг орзуларини рўёбга чиқаришга ёрдам бериш учун ўзининг шахсий реалити-шоусини бошлаганини эълон қилди. Ҳамдамов ўзининг 17 ёшли фотосуратини Instagram’га қўйиб, муваффақиятга эришишининг мураккаб йўли ҳақида гапирди. Тадбиркор 19 ёшида биринчи миллион доллар топганини, лекин 26 ёшида банкрот бўлганини айтиб берган. Марат ҳозирда йиллик даромади 20-25 миллион доллар бўлган бир нечта компанияни бошқаради.

Ҳамдамов ўзбек ёшларини қўллаб-қувватлаш ва улар учун кенг кўламли лойиҳа ташкил қилмоқчи эканлигини билдирди. Реалити-шоуда 20 дан ортиқ омадли одамлар Дубайга учиш ва бизнесни бошқариш асосларини ўрганиш имкониятига эга бўлади. Томошабинлар Дубайга бориб, кузатиши мумкин. Марат фаол бўлмаган иштирокчилар дисквалификация қилинишини ҳам таъкидлади. Лойиҳада иштирок этиш бепул эмас.

Ўйин охирида энг кўп пул ишлаган гуруҳ ғолиб деб эълон қилинади. Унинг аъзолари 50 минг долларлик тайёр бизнес лойиҳасининг эгаларига айланади. Қолган барча иштирокчилар ишга жойлаштирилиши ҳақида ҳам айтиб ўтилган.

Марат Ҳамдамов кейинроқ қандай қилиб лойиҳа иштирокчиси бўлиш ҳақида батафсил маълумот беришини айтди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.