Жамият

Биринчи президент Ислом Каримовнинг матбуот котиби оғир аҳволдалиги айтилмоқда

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов матбуот котиби бўлиб ишлаган Ирисмат Абдухолиқовнинг ҳаёти хавф остида, деб ёзди таниқли журналист Раҳимжон Султонов.

Биринчи президент Ислом Каримовнинг матбуот котиби оғир аҳволдалиги айтилмоқда

 

Унинг айтишича, Абдухолиқов коронавирус билан касалланиб, Қибрай туманидаги шифохонасида даволанмоқда, аҳволи оғир. Аввалига уни соғайиб қолди деб уйига жўнатишган, кейинроқ Қибрайдаги ветеранлар реабилитация марказида даволанган. У ерда аҳволи ёмонлашгач, туман марказий шифохонасига олиб келинган.

 

«Ирисмат ака ётган палата 3-қаватда бўлиб, 5 йил олдин янгиланган лифт ишламаяпти. 78 ёшли беморни зинадан олиб чиқишган. Овқатлари ғариб, яна унга пул тўлаш керак, дориларни ҳам сотиб олиши лозим», деб ёзган журналист.

 

Ирисмат Абдухолиқов собиқ иттифоқ даврида «Время» дастурининг махсус мухбири бўлган. Аввал Ислом Каримов, кейин Вазирлар Маҳкамасининг матбуот котиби бўлиб ишлаган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида журналистика бўйича катта ўқитувчи сифатида ишлаган.

 

Маълумот учун, айни пайтда Ирисмат Абдухолиқов Ўзбекистон миллий ахборот агентлигида ишлайди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Биринчи президент Ислом Каримовнинг матбуот котиби оғир аҳволдалиги айтилмоқда | Zamon.uz