Жамият

Жиззахда Қозон университети филиали очилди

Президент қарори билан Жиззах шаҳрида Қозон федерал университети филиали ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Жиззахда Қозон университети филиали очилди

 

 

Қайд этилишича, филиалда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади:

 

  • геология;
  • дастурий инжиниринг; 
  • иқтисодиёт; 
  • машинасозлик; 
  • даволаш иши; 
  • стоматология;
  • фармация; 
  • тиббий биокимё.

 

Филиал Қозон федерал университетининг (Россия Федерацияси) юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Кадрлар тайёрлаш кундузги, сиртқи ва бошқа таълим шаклларида олиб борилади. Филиалда таълим фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади. Қабул параметрлари манфаатдор вазирлик ва идораларнинг кадрларга бўлган реал эҳтиёжини ҳисобга олиб филиал томонидан тасдиқланади.

 

Талабаларни ўқишга қабул қилиш давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Бунда, давлат гранти асосида таълим олган филиал битирувчилари 3 йилдан кам бўлмаган муддат мажбурий ишлаб бериш шарти билан Ўзбекистоннинг давлат органлари ва ташкилотларига тақсимланади. Битирувчиларга Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясида олий маълумот сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

 

2021/2022 ўқув йилидан Университет Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали билан ҳамкорликда “Дастурий инжиниринг”, “Фармация” ва “Ахборот тизимлари ва технологиялари” таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашни бошлайди ҳамда мазкур йўналишларда ўқишга қабул қилинган талабалар келгусида ўқишларини филиалда давом эттиради. 2022 йил якунигача филиал таркибида OpenLab илмий-тадқиқот лабораторияси ташкил этилади.

 

Бундан аввалроқ Наманганда Покистоннинг Лаҳор вилояти билан ҳамкорликда лойиҳа қиймати 10 миллион доллар бўлган Lahore халқаро университети филиали ташкил этилгани тўғрисида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Жиззахда Қозон университети филиали очилди | Zamon.uz