Жамият

Янгиҳаёт тумани ўз логотипига эга илк туман бўлди

Тошкент шаҳридаги 12 тумани бўлган Янгиҳаёт Ўзбекистондаги ўз логотипига эга бўлган илк туман бўлди. Муҳими, логотип муаллифлик ҳуқуқига эга.

Янгиҳаёт тумани ўз логотипига эга илк туман бўлди

 

 

Туман логотипи ўзига хос маънога эга бўлиб, унда Янгиҳаёт сўзидаги икки калит ҳарф – «Y» ва «h» ифодаланган. Ушбу ҳарфлар мовий ва зангори рангларда бўлиб, улар янги, тоза, соф ҳаётни билдиради. Логотип шаклида ўткир ва чорак айлана кесишувларидан фойдаланилган. Бу услуб ўзида ҳам шарқона, ҳам замонавий минималистик услубни ўзида мужассамлаштиргани билан эътиборга лойиқ. Шунингдек, ҳарфлар шакли япроқларни эслатади. Япроқлар эса катта бир дарахт бўлиб, туман Ватанимизнинг бир бўлаги эканини англатади.

 

Янги туман Янги Ўзбекистоннинг янги ҳаётини ўзида мужассам этишга, ҳар ишда креатив, биринчи ва масъулият билан ёндашишга бел боғлаган. Туман ўз имижини яратаркан, ушбу логотипни кўрганингизда Янги бир ҳаёт, сифат, фаровонлик ва масъулият эсингизга тушишини мақсад қилган.

 

 

Баҳринисо Мадумарова

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"