Жаҳон

Номаълум вирус туфайли Ҳиндистонда дарслар бекор қилинди

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати ҳокимияти номаълум иситма авж олгани сабабли 6 сентябргача 1-8 - синфлар учун  мактаб дарсларини бекор қилишга қарор қилди. Касаллик дастлаб Фирозобод туманида аниқланди, деб хабар беради “India Today”.

Номаълум вирус туфайли Ҳиндистонда дарслар бекор қилинди

 

 

Турли манбаларга кўраФирозобод туманида эликка яқин одам ўлган, уларнинг аксарияти болалар. Бундан ташқари Матҳурада 12 киши, Маинпурида 8 киши вафот этди.

 

Касаллик юқори иситма, тромбоцитлар сонининг кескин пасайиши ва кучли чанқаш билан тавсифланади. Касаллик тарқалган ҳудудларга махсус тиббий гуруҳлар юборилган. Беморлар қони текширилмоқда.

 

Шифокорларнинг фикрича, касалликни асосан чивинлар тарқатяпти.

 

Ҳозир Ҳиндистонда ёмғир мавсуми давом этмоқда. Бу даврда одатда чивинлар кескин кўпаяди.

 

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида сўнгги бир ҳафта ичида номаълум вирусдан иситма қилиб 68 киши вафот этганди.

 

Насиба Тўхтаева

custom img

Туркия Нетаняхуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берди

Туркия аввал ҳам Нетаняху ва Исроилнинг бошқа юқори мартабали амалдорларига нисбатан ҳибсга олиш ордерларини чиқарган.

custom img

Тенге 2026 йилда Европа ва Осиёдаги энг кучли валютага айланди

Халқаро инвесторларнинг Қозоғистон давлат облигацияларига қизиқиши ортиши фонида тенге 2026 йилда АҚШ долларига нисбатан 9,7 фоизга мустаҳкамланди.

custom img

Ер аҳолиси огоҳлантирилди: 2027 йил рекорд даражадаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин

Тинч океанида сўнгги  асрдаги энг кучли Эл-Нино ҳодисаси шаклланмоқда.

custom img

АҚШ Эронга қарши “тарихдаги энг қаттиқ санкциялар”ни жорий этишини маълум қилди

Санкциялар тафсилотлари келаси ҳафта эълон қилинади.

custom img

Туркияда бедарак йўқолган ўзбекистонлик эркакнинг жасади денгиздан топилди

Беш киши денгизга тушганида кучли оқимга тушиб қолган. Тўрт нафари қутқарилган, ўзбекистонлик эркак эса оқим томонидан олиб кетилиб, бедарак йўқолган.

custom img

Тожикистон Эрондан 2,55 млн тонна нефть ва ёқилғи сўради

Мамлакат нефть маҳсулотларининг 80 фоизигача Россиядан импорт қилади. Россияда эса украин дронлари ҳужумлари ва ички талабнинг юқорилиги сабаб ёқилғи тақчиллиги кучайган.

custom img

Перуда 7,2 магнитудали зилзила содир бўлди

Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

custom img

Испанияда жазирама туфайли ўлимлар сони 4,5 мингга яқинлашди

Бу кўрсаткич 2022 йилдан бери энг юқори натижа ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"