Жамият

Шавкат Мирзиёев: Янги Тошкентни баҳаво жойда бунёд этамиз

Бугун, 31 август куни Қибрай туманида барпо этилган “Янги Ўзбекистон” боғининг очилиш маросими бўлиб ўтди ва ундан иштирок этган давлат раҳбари янги бунёдкорлик режалари ҳақида тўхталиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев: Янги Тошкентни баҳаво жойда бунёд этамиз

 

 

“Сизларга анчадан бери ўйлаб юрган бир сирни айтмоқчиман, бугун мавриди келди. Ҳозир кўпчиликда савол туғиляпти – нега бу боғ шаҳардан узоқда? Гап шундаки, биз энди Янги Тошкент қурилишларини асосан шу томонда, баҳаво жойларда олиб борамиз. Ҳозирги Тошкент шаҳримизни эса яшил ҳудудга айлантирамиз. Айни пайтда турган жойимизда янги олий таълим маскани, аэропорт ва 2025 йилда Ўзбекистон мезбонлик қиладиган Ёшлар ўртасидаги спорт мусобақалари учун олимпия шаҳарчаси барпо қиламиз.

Боғнинг ўзи ҳам 104 гектарни ташкил қилади ва бу ердаги ободончилик ишлари ҳам давом эттирилади.

Худо хоҳласа, яқин 2-3 ой ичида Тошкент вилоятининг Қибрай, Бўстонлиқ туманларининг баҳаво ҳудудларида бажариладиган ишлар режасини тақдим этамиз. Лекин ҳар бир ғиштни халқимиз билан бамаслаҳат қўямиз”, дея таъкидлади президент.

 

Бундан аввалроқ Шавкат Мирзиёев янги боғ ва ёдгорлик комплексини қуришда нимага эътибор қаратилганини айтганди

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"