Яна бир телеканал тест режимида иш бошлайди
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан яна бир янги телеканал ўз фаолиятини бошлайди.


Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси муассислигидаги “Renessans TV” телеканали “Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ” медиа дастури доирасида ташкил этилган.
Маълумот учун, 2021 йил 1-сентябрдан бошлаб “Renessans TV” тест режимида ўз эфирини бошлайди.
Айни пайтда республикамизнинг 70 фоиз ҳудудини қамраб олган ушбу телеканал босқичма-босқич бутун юртимиз бўйлаб ўз медиа маҳсулотларини тақдим этади.
Ҳозирда эфирларга тайёргарлик жараёнлари кетмоқда.







