Google қидирув тизими Мустақиллик куни сабаб ўзгарди
Аҳамиятли жиҳати, Ўзбекистон байроғи туширилган тасвирга босилганда, мазкур қидирув тизимидан мамлакатимиз тарихига оид маълумотлардан хабардор бўлиш мумкин.


Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги шарафига Американинг "Google" корпорацияси белгисида Ўзбекистон байроғи жойлаштирилди.
Қидирув бериш учун ушбу тизимга кирганда Ўзбекистоннинг ҳилпираб турган байроғи ва Мустақиллик кунини акс эттирувчи "композиция"га кўз тушади.
Маълумот учун, Google баҳор фасли ва "Наврўз" байрами муносабати билан ҳам ўз табригини ифода этган эди.
Бундан авваллоқ Малайзия, БАА каби йирик мамлакатларнинг эътирофга сазовор жойларида ҳам мустақиллигимиз шарафига байроғимиз туширилган тасвирлар эълон қилинган эди.







