Жамият

Навоийда туғруқхонага ишга киритиб қўйиш учун фуқародан 7 млн сўм олган шифокор қўлга тушди

Юртимизда шифокорларнинг ўз касбига садоқати, халқимиз соғлиғи йўлида туну кун қилаётган меҳнати таҳсинга сазовор. Бироқ орамизда айрим қўштирноқ ичидаги шифокорлар катта пул эвазига фуқарони ишга киритиб қўяётганлар ҳам учраб турибди.

Навоийда туғруқхонага ишга киритиб қўйиш учун фуқародан 7 млн сўм олган шифокор қўлга тушди

 

 

Хусусан, Навоий вилоятида катта пул эвазига фуқарони ишга киритиб қўйишни айтган шифокор қўлга олинди. 

 

Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабарига кўра,  2020 йил мансабини суиистеъмол қилгани боис, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ҳайфсан олиб, шартли равишда Кармана тумани шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимида навбатчи шифокор лавозимига туширилган 1970 йилда туғилган С.Ф. пора билан қўлга тушди.

 

Шифокор аввал ўзи билан бирга ишлаган ҳамшира М.Т.ни кўриб қолиб, иш ўрни тавсия қилади. Ишга жойлаштиришда ваколати бўлмаса-да янгидан ишга тушган туғруқхонага танишлари орқали ишга киритиб қўйишини айтади. Бунинг учун 7 миллион сўм пул талаб қилади. Ҳамшира ҳозирги пайтда ишсиз бўлганлиги боис мазкур пулни беришга рози бўлади.

 

Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида С.Ф. 7 миллион сўм пуллар ҳамда М.Т.нинг шахсий ҳужжатларини олаётган пайтда қўлга олинди.

 

Айни пайтда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода фуқарони алдаб, уни Ғиждувон Тиббиёт коллежига ўқишга киритиш учун пора билан қўлга олингангани, Сурхондарёда талабаларни 5,4 млн сўмга чув тушириб кетган шахс ушлангани ҳамда Андижон ва Хоразм вилоятларида абитуриентларни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган институт ҳисобчиси ва талаба ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.