Қаровсиз қолдирилган хонадонда ўғирлик содир бўлди
Уйчи туманида яшовчи,1978йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, ҳовлисига очиқ қолган дарвоза орқали кириб, хонада бўлган нархи 2.400.000 сўмлик «shivaki» русумли телевизорини, нархи 140.000 so‘mlik 1 дона қўл соатини ҳамда 3.000.000 сўмлик хар-хил турдаги аёллар материалларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув вa суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Уйчи туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро К.К ва 1997 йилда туғилган С.Т лар содир этганликлари аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 1 сентбярь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ, Тошкентда "Spark" автомашинасини эшигини бузиб, пул ўғирлаб кетган икки ўсмир ушлангани ҳақида хабар берган эдик.







