Қоракўл халқаро математика мактабининг барча ўқувчилари учинчи йил ҳам талаба бўлди
2020/2021 ўқув йилида Қоракўл туман Халқаро математика мактабини битирган 74 нафар ўқувчиларнинг барчаси (100%) талаб бўлди.


Якунланган ўқув йилида мактабни тамомлаган йигит-қизларнинг 50 нафари Давлат гранти асосида талаба бўлган бўлса, 24 нафари тўлов-шартнома асосида талабаликка тавсия этилди.
Бугун тарихий сана — Қоракўл халқаро математика мактаби янги бинода иш бошлади. Бунга жавобан мактаб ўқувчилари кетма-кет учинчи йилдирки (2018-2019 ўқув йилида 26 нафар, 2019-2020 йилда 48 нафар) 100 фоизлик натижа қайд этиб, Президентимизнинг Учинчи ренессанс бунёдкорлари ёшлар бўлади, деган ғояларига «лаббай» деб жавоб берди.
Шунингдек, Қоракўл Академик лицейининг қарийб 99 % битирувчиси талаба бўлди. 2020-2021 ўқув йилида Бухоро Давлат университети Қоракўл Академик лицейини тамомлаган 220 нафар ўқувчиларидан 217 нафари (98,6%) мамлакатимизнинг турли олий таълим муассасаларига талабаликка тавсия этилди.
Маълумот ўрнида: Академик лицей ўқувчиларининг 96 фоизи 2019/2020 йилда ҳам талабаликка тавсия қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм va Қорақалпоғистондаги 2 та мактаб битирувчиларининг барчаси талаба бўлгани ҳақида хабар берилганди.







