Жамият

18 ёш “рулга ўтириш” учун эрта. Ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш ёшини узайтириш керак!

Статистик маълумотларга кўра, 2021 йилнинг дастлабки 4 ойида 2 242 та ЙТҲ ҳолати қайд этилган. 557 нафар киши ҳалок бўлган. Ўлим ҳолатларига оид рақамларнинг ўсиши ҳалокатли аварияларнинг камайишига афсуски таъсир кўрсата олмаяпти. Aксинча, кундан-кунга уларнинг сони ортиб, оқибатлари жиддийлашиб бормоқда.

18 ёш “рулга ўтириш” учун эрта. Ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш ёшини узайтириш керак!

 

 

Бунга  жорий йилнинг  5 сентябр куни Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида содир бўлган бахтсиз ҳодисани мисол келтириш мумкин.  Aвария содир этган шахс 19 ёшли ҳайдовчи С. Ж.


ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи Баҳром Назаров берган маълумотларга кўра, ҳайдовчи бошқарувида бўлган “Nexia” автомобили  назоратни йўқотиб, 15 метр чуқурликдаги жарликка қулаб тушган. Воқеа 13:30 атрофида, М39 Олмаота-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Деҳқонобод туманидан ўтувчи 1283-километрида содир бўлган.

 

 

Мутасаддининг қўшимча қилишича, ЙТҲ содир бўлган пайт ҳайдовчи машинада ёлғиз бўлган.

 

“Ҳайдовчи билан суҳбатлашганимизда,  у тоғасиникига кетаётган вақти тоби қочиб, бошқарувни йўқотганини ва оқибатда автоҳалокат содир бўлганини айтди. Шунга қарамасдан, ҳайдовчини шифокор кўригидан ўтказганимизда, ҳушёр ҳолатда бўлгани ва ҳеч қандай спиртли ичимлик истеъмол қилмагани маълум бўлди”, — дейди Баҳром Назаров.

 

Ёш ҳайдовчи  Ж.С.нинг тажрибасизлиги фожеа ёки бир умрлик тузатиб бўлмас хатога сабаб бўлиши мумкин эди. Ҳайриятки, авария ҳолатининг жиддийлигига қарамай, ҳайдовчига зарар етмаган.

 

 

Аввалроқ Қашқадарё вилоятида 20 ёшли ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги натижасида 1 ёшли гўдакнинг ўлими қайд этилгани ҳақида ҳам хабар берган эдик.

 

Мавзуни ўрганиш давомида кузатувларимиз шуни кўрсатмоқдаки, ЙТҲларининг аксарияти айнан ёш ва малакасиз ҳайдовчилар билан боғлиқ. Хорижий мутахассисларнинг сўзларига кўра, эндигина “рулга ўтирган” ҳайдовчилар камида 4 йиллик тажрибага эга кишиларга қараганда 1,6 марта кўпроқ ЙТҲга учрайдилар.

 

Амалдаги тартибга кўра мамлакатимизда 18 ёшдан ҳайдовчилик гувоҳномаси берилади. Айнан шу ёшдагилар йўлларда “дрифт” усулидан фойдаланишга, турли қоидабузарликларга ҳам ўч бўлиши бор гап. Шуларни инобатга олган ҳолда, балки гувоҳнома бериш ёшини бироз узайтириш керакдир?!  Мунозара учун танланган мавзуга яна қайтамиз...

 

 

Мафтуна Режаббоева

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"