Жамият

Қашқадарёдаги довон икки кунга ёпилади

Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги Тахтақорача довонида 2021 йилнинг 6—7-cентабрm кунлари вақти-вақти билан йўл ёпиб қўйилиши эълон қилинди.

Қашқадарёдаги довон икки кунга ёпилади

Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар берди

Маълум бўлишича, айтиб ўтилган кунларда Китоб тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 Олмаота—Бишкек—Тошкент—Шаҳрисабз—Термиз халқаро автомобиль йўлининг 1135—1146-километридаги Тахтақорача довонида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан махсус тактик ўқув машғулотлари ўтказилади.

Ўқув машқи режасига кўра, ушбу автомобиль йўлида фуқаролар ва транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида йўл атрофидаги кўчки ва тош қулаши хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда тегишли муҳандис-техник тадбирлар амалга оширилиши белгиланган.

«Шу муносабат билан мазкур автомобиль йўлида вақти-вақти билан фуқаролар ва автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши қисқа муддатли чекланади ва йўл ёпилади», — дейилади хабарда.

Аввалроқ, 6 сентябрь куни Паралимпиядачиларни кутиб олиш маросими сабаб соат 18.00дан 23.00гача Тошкентднинг бир неча кўчаларида ҳаракатланиш чекланиши ҳақида хабар берган эдик.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"