Жамият

Хоразмда 3 киши канализация қувурига тушиб кетиб, вафот этди

Хоразм вилояти Урганч туманида бир кунда 3 та жасад чиққани бўйича вилоят прокуратураси муносабат билдирди.

Хоразмда 3 киши канализация қувурига тушиб кетиб, вафот этди

 

 

Маълум қилинишича, 2021 йил 27 август куни соат 17:20 ларда вилоят ИИБнинг 102 Call-маркази оператори Урганч тумани, Чоткўпир қишлоғи, «Орзу» маҳалласида номаълум уч нафар фуқаро канализация қувури ичига тушиб кетиб, вафот этгани ҳақида хабар келиб тушган.

 

Қайд этилишича, фуқаролар Х.Ш., О.К. ва Ш.К. Урганч тумани, Чоткўпир қишлоғи, «Орзу» маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли уйлардан чиққан канализация сувларини ҳайдаб чиқариш учун мўлжалланган канализация камерасига тушишганида, камера ичида тўпланиб қолган заҳарли газдан заҳарланиб, ҳодиса жойида вафот этган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Урганч тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2021 йил 27 августда Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми «а» банди (одам ўлишига сабаб бўлган меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Ушбу жиноят иши вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси терговчилари иш юритувига ўтказилиб, вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"