Жаҳон

Байден “Толибон”нинг тан олиниши ҳақида: “Бунга ҳали анча бор”

АҚШ президенти Жозеф Байден “Толибон” ҳокимиятини тан олиш ҳақидаги саволга жавоб берди.

Байден “Толибон”нинг тан олиниши ҳақида: “Бунга ҳали анча бор”

 

 

Байден журналистлар жамоасига нутқини бошлаган пайтда Афғонистон ҳақида саволлар берилган. Хусусан, ундан толиблар ҳукмронлигини тан олиш масаласи сўралган.

 

“Бунгача ҳали анча бор”, — деб жавоб қайтарган президент.

 

Маълумот ўрнида: 15 август куни “Толибон” Кобул шаҳрини эгаллади. АҚШ ҳарбийлари 31 август куни Афғонистонни тўлиқ тарк этди. Бу мамлакатдаги АҚШнинг 20 йиллик ҳарбий иштирокига якун ясади.

 

“Толибон” 6 сентябрь куни бўйсундирилмаган сўнгги вилоят — Панжшерни ҳам ўз назоратига олди. Шундан кейин бутун Афғонистонда ҳокимият ушбу ҳаракат қўлига ўтди.

 

Ҳозиргача “Толибон” ҳукмронлигини ҳеч қайси давлат тан олмаган. Бунга БМТнинг толибларни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариб ташламагани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Шундай бўлса-да, айрим давлатлар ҳаракат билан ишчи алоқаларни ўрнатган. Шунингдек, “Толибон” билан мулоқот ўрнатиш муҳимлиги таъкидланган. Буюк Британия ва Германия бунинг тарафдори.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Панжшер қаршилик кучлари етакчиси Аҳмад Масъуднинг мурожаатномаси ҳақида хабар берилганди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Венгрия Украинанинг мусодара қилинган пул ва олтинларини қайтаради

5 март куни Венгрияда ушлаб қолинган икки инкассатор автомобилида 40 миллион доллар, 35 миллион евро ҳамда 9 килограмм олтин бўлган.

custom img

Нью-Йорк суди Жеффри Эпштейннинг сўнгги хатини эълон қилди

Ушбу ёзув Эпштейннинг собиқ камерадоши, қотилликда айбланган собиқ полициячи томонидан топилган.

custom img

Россия хорижий давлатлар дипломатларини Киевни тарк этишга чақирди

Москва Украина 9 май кунидаги тадбирларига ҳужум қилган тақдирда Киевга кенг кўламли жавоб зарбалари берилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

custom img

Россияда 10 ойдан кам ишлаган мигрантларнинг яшаш рухсатномаси бекор қилиниши мумкин

Мигрантларнинг даромади яшаш минимумидан паст бўлса, рухсатнома узайтирилмайди.

custom img

АҚШ 48 соат ичида Эроннинг келишув бўйича жавобини кутмоқда

Музокаралар ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери энг яқин босқичга етди.

custom img

Шимолий Корея конституциясидан Жанубий Корея билан бирлашиш ҳақидаги нормалар олиб ташланди

Конституцияга ўзгартиришлар киритиб, ҳужжатда Жанубий Корея “душман давлат” сифатида қайд этилди.

custom img

Жанубий Корея собиқ биринчи хонимига ҳукм ўқиган судья ўлик ҳолда топилди

У мамлакат собиқ биринчи хонимининг қамоқ жазосини 4 йилга узайтирганди.

custom img

Сурияда ўзбекистонлик жангарилар қўлга олинди — Reuters

2025 йилда мамлакатда тахминан 1500 нафар ўзбекистонлик жангари борлиги, уларнинг айримлари оилалари билан бирга яшаётгани маълум бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"