Жаҳон

“Афғонистон Ислом жамияти”: “Толибон”нинг янги ҳукумати мамлакатдаги инқирозни янада чуқурлаштиради

“Афғонистон Ислом жамияти” партияси баёнотига кўра, “Толибон”нинг янги ҳукумати мамлакатдаги инқирозни янада чуқурлаштиради.

“Афғонистон Ислом жамияти”: “Толибон”нинг янги ҳукумати мамлакатдаги инқирозни янада чуқурлаштиради

 

 

Бунга ҳукумат аъзоларининг асосан пуштунлардан иборатлиги асосий сабаб қилиб кўрсатилмоқда. “Толибон” томонидан ҳокимиятнинг монополлашуви Афғонистонда тинчлик ва барқарорликка эришишга олиб келмайди. Балки мамлакатдаги инқирозни чуқурлаштиради ҳамда ўнглаб бўлмас оқибатларга олиб келади”, - дейилади баёнотда.

 

Партия мавжуд вазиятдан чиқиш борасида бир қанча таклифлар берган. Бунинг учун, энг аввало, барча сиёсий ва ижтимоий гуруҳлар иштирокида Афғонистонда инклюзив демократияни шакллантиришнинг йўл харитасини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланган. Шу билан бирга ижтимоий адолатни таъминлаш ва асосий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш муҳимлиги қайд этилган.

 

Партия халқаро ҳамжамият янги ҳукуматни тан олмаслилигига умид билдирган. Чунки унда Афғонистондаги барча этник ва диний гуруҳлар манфаати ҳисобга олинмаган.

 

7 сентябрь куни “Толибон” Афғонистоннинг янги ҳукумати таркибини эълон қилди. Унинг барча аъзолари толиблардан иборат. Ҳаракат расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид бу вақтинчалик ҳукумат эканини маълум қилган.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Сербия Ўзбекистон билан баллистик ракеталар ишлаб чиқаришда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди

Александр Вучич Сербия узоқ масофага учувчи баллистик ракеталар ишлаб чиқаришни бир йил ичида бошлаши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

Жанубий Кореяда 19 нафар Ўзбекистон фуқароси қидирувга берилди

Мамлакатда хорижда жиноят содир этгани учун қидирувда бўлган 110 нафар чет эл фуқароси яшириниб юргани аниқланган.

custom img

АҚШ Украина учун “қишки пакет” тайёрламоқчи — Зеленский

Украина президентининг таъкидлашича, АҚШ Россия ва Украина ўртасидаги можарони қиш олдидан ёки қиш давомида юмшатиш чораларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Макрон Европа Иттифоқида 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқлашни таклиф қилди

Унинг фикрича, бу чора Европа Иттифоқидаги барча болаларни онлайн хавфлардан ҳимоя қилишга хизмат қилади.

custom img

Олимлар дунё вақтини Ернинг айланишидан ажратишни таклиф қилмоқда

Бунга Ернинг айланиш тезлиги ўзгараётгани сабаб бўлмоқда.

custom img

Бишкек Арена 386 миллион долларга қурилган

Қирғизистон президенти матбуот котиби стадион 60 миллион долларга қурилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

custom img

Серҳат Қилич 51 ёшида вафот этди

У 5 сентябрь куни Истанбулнинг Кагитҳона туманидаги уйида ўлик ҳолда топилган.

custom img

Деҳлида талабалар яшайдиган бино қулаб, 6 киши ҳалок бўлди

Ҳодисага сабаб сифатида бинонинг ертўласида сув тўпланиши ва таъмирлаш ишлари кўрсатилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"