Қорақалпоғистонда 319 та қоидабузарлик аниқланди
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ЙҲХБ ходимлари томонидан жорий йилнинг 4-5 сентябрь кунлари рейд тадбирлари ўтказилди.


Рейд жараёнида қуйидаги қоидабузарликлар аниқланди:
Маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш — 16 та;
Светофорнинг қизил чироғига бўйсинмаслик —14 та;
Темир йўл кесишмасини кесиб ўтиш — 7 та;
Одам ташиш қоидасини бузиш —105 та;
Инспекторнинг тўхташ ишорасига бўйсунмаслик — 2 та;
Автотранспортни ҳужжатсиз бошқариш — 65 та;
Қарама-қарши ҳаракатланиш бўйича —1 та;
Автотранспорт ён ойналарини қорайтиришга рухсатномаси йўклар —1 та;
Қувиб ўтиш қоидасини бузиш — 108 та.

ЙПХ инспекторлари аниқланган қоидабузарликлар бўйича маъмурий баённома расмийлаштириб, автотранспорт воситалари вақтинча жарима майдончасига қўйилди.
Муножат Валиева







