Жамият

Наманганда "Lacetti"дан ҳужжатсиз 80 миллион сўмлик дори-дармон топилди

Айни пайтда четдан сифатсиз дори-дармон кириб келишига қарши мунтазам кураш олиб борилаётганига қарамай, уларнинг юртимизга турли  қинғир йўллар билан кириб келиши давом этмоқда.

Наманганда "Lacetti"дан ҳужжатсиз 80 миллион сўмлик дори-дармон топилди

 

 

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйди. Бу ҳақда Zamon.uz'га Давлат божхона қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Нурбек Саломов маълум қилди.

 

Янгиқўрғон туманининг чегара олди ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.Б. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда унинг юкхонасида ҳужжатсиз, умумий қиймати 80 миллион сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган 22 минг 237 дона дори-дармон борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида вақтинча сақловга олинди.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб бормоқда.

 

Аввалроқ Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидан “KIA BONGO” русумли транспорт воситасидан ҳеч қандай ҳужжатларсиз, катта миқдорда 50 турдаги дори воситалари аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.

 

 

Муножат Валиева

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"