Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди
Гидрометеорология хизмати маркази бугун, 10 сентябрь куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.


Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-28 даража иссиқни ташкил этади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 24-26 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 12-17 даража илиққача пасаяди.







