Жамият

Чилонзорда такси ҳайдовчиси машинасига чиққан қизга зўравонлик қилди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида “Lada Priora” ҳайдовчиси машинасига чиққан йўловчи қизларни ургани айтилди.

Чилонзорда такси ҳайдовчиси машинасига чиққан қизга зўравонлик қилди

 

 

Хабарда келтирилишича,  ҳайдовчи йигит қизни машинасига чиқаргач, тинимсиз саволлар берган. Қизнинг қаерда яшаши, нима иш қилишини сўраган. Шундан сўнг қичқириб, машинадан тушишни сўраган. Йигит эса унга бақирмаслигини айтиб, қизни урган.

 

Қиз бўлган воқеани шундай изоҳлайди:

 

“Орқада ўтириб кетган 2 нафар ёш йигит машинадан чиққач, у саволларига жавоб беришимни талаб қила бошлади. Мен эса ундан ортиқча савол бермай, манзилга етказишини сўрадим. Шундан кейин у тўхтамасдан менга тегинмоқчи бўлди. Мен дарҳол машинани тўхтатишини сўрадим. У эса сўзларимга парво ҳам қилмади. Мен овозимни баландлатдим. У эшикни блокка солмоқчи бўлди, лекин улгурмади”.

 

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига кўра, мурожаат ҳозирда Чилонзор тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими раҳбариятининг назоратига олинган. 21 ёшли А.П.га суд-тиббий экспертизаси белгиланган.

 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговолди текширувлари олиб борилмоқда. Унинг натижаларига кўра қонуний чора кўрилади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада 15-16 ёшли болалар 45 ёшли таксичини вахшийларча ўлдириб, далага ташлаб кетгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Баҳринисо Мадумарова

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"