Жамият

Жиззахда 6 ёшли болани асфальт ётқизиш машинаси босиб кетди

Жиззах вилояти Пахтакор туманида “Каток” русумли махсус техника машинасида вояга етмаган 2016 йил туғилган Т.Ш. асфальт ётқизиш машинаси остида қолиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Эркин Очилов Zamon.uz'га хабар қилди.

Жиззахда 6 ёшли болани асфальт ётқизиш машинаси босиб кетди

 

 

Маълум бўлишича, T.Ш. велосипеди билан маҳалла ҳудудида айланиб юрган вa шу ҳудудда иш жараёнини ўтказаётган асфальт ётқизиш машинаси орқа томонига яқинлашиб келиб қолган. Ҳайдовчи орқага қараб ҳаракатланган пайтида бола машина билан тўқнашиб, йиқилган. Бунинг оқибатида у техника тагида қолиб кетиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

 

Ушбу воқеага ҳайдовчининг бепарволиги, иш вақтида хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмагани, ҳайдовчи олдида уни огоҳлантириб туриши, керак бўлган ёрдамчи ишчиларнинг йўқлиги сабаб бўлган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан оғир техника воситаси тегишли бўлган фирма раҳбари T.X.гa ёш бола билан боғлиқ бўлган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан ҳаракат хавфсизлиги таъминланмагани вa махсус йўл белгиси қўйилмагани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 147-моддаси билан маъмурий баённома тузилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сариосиёда 4 ёшли бола ЙТҲ қурбони бўлганди. Шунингдек, Андижонда вояга етмаган бола бошқарувидаги автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, оқибатда ҳайдовчининг 13 ёшли укаси вафот этгани ҳақида хабар берилганди

 

 

Муножат Валиева

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"