Жамият

Мушукни калтаклаган боланинг онаси жарима тўлаши мумкин

Бугунги кунда одамлар орасида ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик кучайиб бормоқда. Жониворларни ҳимоя қилиш ўрнига уларга зиён етказиш инсонийликнинг ҳеч бир қоидасига тўғри келмайди.

Мушукни калтаклаган боланинг онаси жарима тўлаши мумкин

 

 

Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган боланинг мушукка нисбатан ғайриинсоний муносабатда бўлгани тасвирланган видеолавҳа кенг тарқалди. Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси ушбу ҳолатга изоҳ берди.

 

Аниқланишича, воқеа Тошкент шаҳар Чилонзор туманида юз берган. Аёл ва унинг ўғли шахси аниқлангач туман ИИБда Тошкент шаҳар ИИБ ходимлари, вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича инспектор, профилактика инспектори ва маҳалла раиси иштирокида улар билан профилактик суҳбат ўтказилган. Боланинг онасига нисбатан 47-модда (Болаларни тарбиялаш ва ўқитиш вазифаларини бажармаслик) бўйича маъмурий протокол тузилган.

 

 Қайд этилишича, вилоят ҳокимлиги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга ҳолат бўйича маълумот юборилган.

 

Маълумот учун, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда уларни қийноққа солиш ёхуд уларга азоб бериш уларнинг ўлимига ёки майиб бўлишига олиб келса, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса – 12 млн 250 минг сўм жаримадан 6 ойгача озодликдан маҳрум қилишгача жазо чоралари қўлланилиши белгиланган.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Жиззахда ит овлов бригадаси 7 та уйсиз итни отиб ташлагани, Япониядаги темир йўл станцияси яқинида уч ўлчамли улкан мушук пайдо бўлгани ҳамда Ўзбекистонда қанча ҳайвон паспорт олгани ҳақида хабар берилган эди.

 

 

Акрам Хамрақулов

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"