Жаҳон

Хитой келажакда Афғонистондан ҳарбий мақсадларда фойдаланиши мумкин

Баграм аэродроми Афғонистондаги энг катта ҳарбий база саналади. Унда ҳамма нарса: ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими, бомбапана, ҳарбий госпиталь каби муҳим объектлар бор. Бир вақтнинг ўзида Баграмда 100 минг ҳарбийни жойлаштириш имкони мавжуд. Хитой келажакда аэродромнинг янги эгасига айланиши мумкин.

Хитой келажакда Афғонистондан ҳарбий мақсадларда фойдаланиши мумкин

 

 

АҚШ қўшинлари Афғонистонни тарк этгандан сўнг мамлакатда турли ҳисоб-китобларга кўра, 85 миллиард долларлик қурол-яроғ қолдириб кетди. Россия мудофа вазири Сергей Шойгу ҳозирда “Толибон” Украина армиясидан яхши қуролланганини маълум қилган.

 

Вашингтон қурол ва техникадан ташқари кўплаб замонавий ҳарбий базаларни ташлаб чиққан. Бу базалар ҳам энди толиблар назоратида. Аммо ҳаракат айнан шу нуқтада бир қанча муаммога дуч келган. Улардан энг каттаси – звмонавий инфраструктурани бошқара оладиган кадрлар йўқлиги. Малакали инженер ва мутахассисларнинг кўпи Афғонистонни тарк этган. Шунинг учун “Толибон” маълум бир даврда йирик объектлардан фойдаланишни чет элликларга топширади. Бу жараён аллақачон бошланган. Жумладан, Кобул аэропорти Қатар ва Туркия ихтиёрига берилиши кутилмоқда.

 

Бундан  ташқари мамлакатда яна бир муҳим нуқта бор – Баграм аэродроми. Баграм Кобулдан 60 километр узоқликда жойлашган шаҳар. Ўтмишда ундан Совет армияси ҳам, АҚШ қўшинлари ҳам кенг фойдаланган. АҚШнинг Афғонистондаги энг йирик базаси ҳам айнан Баграм аэродромида жойлашган эди. Ушбу иншоот қурилишида ҳамма нарса ҳисобга олинган: унда ҳаво  ҳужумига қарши мудофаа тизими, бомбапана, ҳарбий госпиталь мавжуд. Энг муҳими у аҳоли яшаш пунктларидан узоқда жойлашган.

 

Ана шу аэродромдан энди Хитой фойдаланиши мумкин. Хитой варианти “Толибон” учун бир қанча омиллар туфайли муҳим.

 

Биринчидан, Хитой Афғонистонга катта инвестициялар киритиш ниятида. Толиблар базани тақдим этиш орқали Пекин билан алоқалардаги ишончни мустаҳкамлаши мумкин.

 

Иккинчидан, Пекиннинг Баграмдаги иштироки Кобул халқаро аэропортини ишга тушираётган Қатар ва Туркияни мувозанатга солиб туради.

 

Ўз навбатида Хитой ҳам аэродромдан фойдаланишдан манфаатдор. Базада ноёб технологиялар қолган ва бу Хитойга уларни ўрганишга имкон беради.  Шунингдек, Пекин аэродромдан иқтисодий лойиҳаларини назорат қилишда таянч нуқта сифатида фойдаланади.

 

Хитой келажакда аэродромдан ҳарбий мақсадларда ҳам фойдаланиши мумкин. Сабаби Афғонистонда уни ҳамма ҳам қарсак чалиб кутиб олаётгани йўқ: унга қарши кучлар мавжуд. Уларга қарши курашда Баграм катта ёрдам беради.

 

Лекин расмий Пекин бу маълумотларни  инкор қилмоқда. “Толибон” ҳам Афғонистонда хорижий кучлар иштирокига йўл қўймаслигини таъкидлаб келади. Катта эҳтимол билан Хитой ҳам Туркия услубини қўллаши мумкин – махсус кучлар ва хусусий ҳарбий компаниялар ёрдамида аэродром хавфсизлигини таъминлайди ва ундан ўз ҳарбий-сиёсий мақсадларини амалга ошириш йўлида фойдаланади.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Саудия Арабистони бир йиллик кўп марталик Умра визасини жорий этди

Виза эгалари мамлакатга бир неча бор кириб, умумий ҳисобда 90 кунгача қолиши мумкин.

custom img

ЖЧ-2026 ўйинларига 6,8 млн томошабин ташриф буюрди

Шимолий Америкада ўтказилган 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати тарихдаги энг кўп томошабин йиғган турнирга айланди.

custom img

Жиззахда шахсий фото ва видеоларни тарқатиш билан таҳдид қилиб пул талаб қилган шахс ушланди

У маҳалладошини шахсий тасвирларини тарқатиш билан қўрқитиб, 1,5 млн сўм талаб қилган.

custom img

Украина Қозоғистон нефти ортилган танкерларга ҳужум қилди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ, нефть юклаш эса вақтинча тўхтатилди.

custom img

АҚШ Эрон билан музокараларни давом эттиришга тайёр — Рубио

АҚШ Давлат котиби дипломатик уринишлар самара бермаса, бунинг оқибатлари Эрон учун оғир бўлиши мумкинлигини айтди.

custom img

Россиянинг бир неча ҳудудига дрон ҳужуми уюштирилди, саккиз киши ҳалок бўлди

Киев зарбалар ҳарбий логистика ва дрон ишлаб чиқариш билан боғлиқ объектларга қаратилганини билдирди.

custom img

Перуда юз берган кетма-кет зилзилалар оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди

Табиий офатдан зарар кўрган 300 га яқин аҳоли вақтинчалик чодирларга жойлаштирилган.

custom img

Месси ва Роналду билан бир ойга ўрин алмашишни истардим — Трамп

АҚШ президенти футбол афсоналари Месси ва Роналдунинг ҳаёти ўзиникидан анча осон эканини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"