Жамият

2021 йил бошидан буён Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам хизматига 700 мингдан ортиқ қўнғироқлар келиб тушган

Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам хизматига 700 мингдан ортиқ қўнғироқлар келиб тушди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

2021 йил бошидан буён Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам хизматига 700 мингдан ортиқ қўнғироқлар келиб тушган

 

Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг беш ойи мобайнида сўровларнинг умумий сони тўрт миллиондан ошди, 1,1 миллиондан ортиқ беморга стационар муассасаларда ёрдам кўрсатилди.

 

Қайд этилишича, бутун дунёда бўлгани каби, Ўзбекистонда ҳам пандемия муносабати билан тез ёрдамга қўнғироқлар кўпайган.

 

2021 йил бошидан 28 августгача Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам хизматига пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан жами 721 353 та қўнғироқ келиб тушди. Улардан 28,579 та бемор коронавирус билан касалланган деб гумон қилинган, улардан 26607 таси катталар ва 1972 таси ёш болалардир.

 

Ҳозирда «103» шаҳар салл-маркази ҳар куни ўртача 3200 дан 3500 гача қўнғироқларга хизмат кўрсатади, уларга 40 оператор жавоб беради ва «МедДата-103» автоматлаштирилган тизими ёрдамида тез тиббий ёрдам гуруҳларининг планшетларига ўтказилади.

 

Пойтахт тез тиббий ёрдам гуруҳларида ҳар куни 300 га яқин тиббиёт ходимлари хизмат кўрсатмоқда. Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам хизматининг 12 та подстанцияларида 250 та гуруҳ ва 2,5 мингга яқин шифокорлар, ҳамширалар ва ҳайдовчилар ишлайди.

 

Хабарда айтилишича, барча тез тиббий ёрдам гуруҳлари шахсий ҳимоя воситалари билан тўлиқ жиҳозланган, шунингдек, етарли захиралар билан таъминланган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ коронавирус бўйича кунлик ҳолатлар 700 дан ошганди ҳамда Тошкентда тез ёрдамга бир кунда 45 мингдан ортиқ чақириқ келиб тушмоқда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

2021 йил бошидан буён Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам хизматига 700 мингдан ортиқ қўнғироқлар келиб тушган | Zamon.uz