1 октябрдан барча давлат органлари ва ҳокимликларда коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилади
Бу ҳақда АОКАда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.


«Президент қарорига мувофиқ, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб барча давлат органлари ва ташкилотлари, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ташкил этилиши белгиланган.
Назорат тузилмалари ўз фаолиятида бевосита ташкилотнинг биринчи раҳбарига бўйсунади, бу мазкур тузилмаларнинг мустақил равишда фаолият юритишини таъминлайди».
Баҳринисо Мадумарова тайёрлади.







