Жамият

Андижонда танишининг телефонини тортиб олиб, товламачилик қилган икки шахс ушланди

Андижонда танишининг телефонини тортиб олиб, товламачилик қилган икки шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Андижонда танишининг телефонини тортиб олиб, товламачилик қилган икки шахс ушланди

 

 

Қайд этилишича, 6 сентябрь куни фуқаро Б.А. ИИВга ариза билан мурожаат қилиб, таниши Л.Х. ва Х.И. 4 сентябрь куни уни Л.Х.нинг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган уйига олиб бориб, унга нисбатан куч ишлатиб, IPhone 12 Pro Max телефонини тортиб олганини билдирган.

 

Улар Б.А.нинг телефонда мавжуд бўлган аёл киши билан интим видеотасвирларини интернет тармоғи орқали тарқатиб юбориш билан таҳдид қилиб, тарқатмаслик эвазига 10 минг доллар сўраган. Бундан ташқари, уяли телефонини қайтариб бериш эвазига янги IPhone 12 Pro Max уяли телефон учун 1150 доллар беришини талаб қилган.

 

Фуқаро жами 11 150 доллар талаб қилаётган ушбу шахсларга нисбатан қонуний чора коришни сўраган.

 

Мазкур аризага асосан 7 сентябрь куни ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Андижон вилояти ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаролар Л.Х. ва Х.И. Андижон шаҳар, Ўзбекистон кўчасидаги 48-мактаб ташқи томонида ариза муаллифидан 10 минг долларни олган вақт ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «б» ва «в» бандлари (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб кўп миқдорда товламачилик содир этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Л.Х. ва Х.И.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Айни пайтда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Аввалроқ, ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларни “чув туширган” шахс ушлангани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Андижонда танишининг телефонини тортиб олиб, товламачилик қилган икки шахс ушланди | Zamon.uz