Жамият

“Ўзбекистоннинг 100 буюк дурдона қўлёзмаларини аниқлаш қийин бўлди”

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистонда "Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида" халқаро маданий форуми ва Маданий мерос ҳафталиги очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.

“Ўзбекистоннинг 100 буюк дурдона қўлёзмаларини аниқлаш қийин бўлди”

 

 

Ҳафталик доирасида мамлакатимиз санъатининг ноёб дурдоналарини бутун дунёга намойиш этиш мақсадида ўндан ортиқ кўргазмалар ҳам ўтказилмоқда.

 

Хусусан, археолог, Ўрта Осиё маданияти тадқиқотчиси Леон Баршевскийнинг "Ўзбекистон тарихи фотосуратларда", "Марказий Осиё картографияси: фан ва геосиёсат ўртасида" фотокўргазмалари, "Ўзбекистоннинг 100 буюк дурдона қўлёзмалари" номли фотокўргазма тадбир иштирокчилари томонидан илиқ кутиб олинди.

 

— “Ўзбекистонга оид 100 нодир қўлёзма” лойиҳаси  бўйича бундан икки йил аввал иш бошланган, — филология фанлари доктори Афтондил Эркинов.

— Аслида, дунё бўйича Ўзбекистоннинг нодир қўлёзмалари жуда кўп бўлгани боис, улар орасида асосий 100 тасини аниқлаш қийин кечди. Булар орасида ноёблиги,  қадимийлиги, ичида миниатуралари ҳамда илм-фан учун муҳимлигидан келиб чиққан ҳолда ўргандик. Чунки ҳамма қўлёзмада ҳам миниатура бўлавермайди. Мен мутахассис сифатида кўпроқ унинг мазмунига, таъсир доирасига эътибор қаратдим. Агар қўлёзмалар унинг муаллифи тириклиги пайтида кўчирилган бўлса шунчалик яхши бўлади. Шу нуқтаи назардан 100 та қўлёзма танлаб олинди.

 

Тадбир доирасида, шунингдек, Риштон кулолчилик буюмлари кўргазмаси, Шаҳрисабз ва Самарқанд ёдгорликларига виртуал саёҳат "Замонавий илм-фанда 3D-технологияси", видеоарт кўргазмаси, Ж.Усмоновнинг "Алишер Навоий шеърияти" суратлар  кўргазмаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий банкининг нумизматик тўплами кўргазмаси ва бошқа кўплаб тадбирлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

 

 

Муножат Валиева,

Баҳринисо Мадумарова

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

“Ўзбекистоннинг 100 буюк дурдона қўлёзмаларини аниқлаш қийин бўлди” | Zamon.uz