Жамият

Президент таълим муассасалари агентлиги 300 нафардан зиёд педагогларга халқаро сертификат тақдим этди

Бугунги кун ўқитувчиси билимли, изланувчан, ташаббускор, ҳаётдаги янгиликларни фаолиятига ижодий татбиқ этиб, ўқувчини эркин фикрлашга, пухта билим олишга йўналтира олиши керак. Шундагина у касбий соҳада юқори натижаларга эриша олади. Қолаверса, унинг жамиятдаги нуфузи янада ортади.

Президент таълим муассасалари агентлиги 300 нафардан зиёд педагогларга халқаро сертификат тақдим этди

 

 

Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан “Cambridge Assessment” ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилган семинар тренингда айни жиҳатларга ҳам эътибор қаратилди. 

 

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни Президентимиз таълим сифатини ошириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда илғор халқаро тажриба ва стандартлар асосида мактаблар муаллимларининг малакасини ошириб бориш зарурлиги таъкидланди.

 

 

Замонавий таълим тизимида ўқувчидан билимга асосланган маълумотлардан кўра, амалиёт кўникмалари талаб этилмоқда. Шундай экан, сифатли таълим тизимини ташкил қилиш учун малакали устозларга эҳтиёж бор.

 

Ўқитувчилар малакасини ошириш мақсадида бу каби тадбирлар  янги ташкил этилган Президент мактаблари ўқитувчилари учун тажриба алмашиш майдони бўлди. Ҳафта давомида ўтказилган тренинглар педагог кадрларнинг Президент мактабларида “Cambridge Assessment” дастуридан самарали фойдаланишини таъминлашда кўмаклашади.

 

Шунингдек, бу тренинглар педагогларга замонавий методикалар билан танишиш ва янги ўқув йилини кўтаринки кайфиятда бошлашларида ҳам ёрдам беради.

 

Агентлик педагоглари учун ташкил этилган мазкур ўқув-тренинг ҳафталиги уларнинг иш тажрибасида кўмакчи бўлади.

 

8 кун давом этган ўқув-семинарларида иштирок этган барча педагогларга ўз йўналишлари бўйича халқаро Cambridge даструларини ўқитиш бўйича сертификатлари тақдим этилди.

 

 

Дилфуза Собирова,

Президент таълим муассасалари агентлиги матбуот хизмати раҳбари

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"