Жаҳон

Яқин кунларда Эрон ядро дастури бўйича музокараларнинг янги раунди бошланади

Эрон яқин кунлар ичида ядро келишуви музокараларига қайтади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Саид Хатибзода маълум қилди.

Яқин кунларда Эрон ядро дастури бўйича музокараларнинг янги раунди бошланади

 

 

“Биз бу жараённи  бир дақиқага бўлса ҳам тўхтатмоқчи эмасмиз”, — деган Хатибзода.

 

Шу билан бирга расмий вакил музокаралар иштирокчиларидан “амалий қадамлар” кутилаётганини айтган. Шу билан бирга Эрон “Умуммий қўшма дастурлар режаси” келушуви доирасидан ташқарига чиқадиган мажбуриятларни бўйнига олмаслиги қайд этилган.

 

“Ҳамкорликдаги умумий ҳаракатлар дастури” бир томондан Эрон, иккинчи тарафдан АҚШ, Россия, Хитой, Франция, Буюк Британия ва Германия ўртасидаги келишувдир. У 2015 йилда имзоланган. Унга кўра, расмий Теҳрон ядро қуролини яратишдан воз кечиши, Ғарб эса босқичма-босқич мамлакатга жорий қилинган санкцияларни бекор қилиши кўзда тутилган. Бироқ 2018 йилда АҚШ шартномадан чиққанини эълон қилди. Ўша пайтдаги Президент Дональд Трамп бу келишув Яқин Шарқда ядро пойгасини кучайтириб юборишини сабаб қилиб кўрсатган эди.

 

Жозеф Байден президент этиб сайлананидан сўнг, Вашингтон Эрон билн музокараларга киришган. У Вена шаҳрида бўлиб ўтмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея қанотли ракеталар синови ўтказгани хабар қилинган эди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Яқин кунларда Эрон ядро дастури бўйича музокараларнинг янги раунди бошланади | Zamon.uz