Жамият

Амалга ошмаган парвозлар: хусусий авиакассаларга ишонч йўқми?

Қашқадарё вилояти Нишон туманида яшовчи Д.Назаров “Авиатуризм” МЧЖга қарашли авиакассадан Қарши – Красноярск йўналиши бўйича авиачипта харид қилганди. Бироқ унга рўйхатга олиш ишлари вақтида авиачиптада техник хатога йўл қўйилгани сабаб учиб кетолмаслиги айтилади. Шундан сўнг у чипта пулини қайтариб бериши, ёки алмаштириб беришини сўраб, бир неча маротаба авиакассага эшигини қоққан. Афсуски, унинг мурожаатлари жавобсиз қолдирилган.

Амалга ошмаган парвозлар: хусусий авиакассаларга ишонч йўқми?

 

 

Чорасиз қолган Д.Назаров Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига мурожаат қилишга мажбур бўлади.  

 

Мазкур ҳолат Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Қарши шаҳар жамияти томонидан ўрганилди. Натижада чипта учун тўланган 3.415.000 сўм маблағ эгасига қайтариб берилган.

 

Ана шундай ҳолатлардан яна бири Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида яшовчи М.Бўриев билан ҳам содир бўлди. У ҳам туман марказида жойлашган авиакассадан Термез – Санкт Петербург авиайўналиши бўйича 2.150.000 сўмлик авиачипта сотиб олганди. Аммо учиш санаси карантин кучайган пайтга тўғри келгани боис парвоз амалга ошмайди. Бу ҳолатда авиачипта учун тўланган пулларни қайтариб олиш эса, фуқаро учун мураккаб жараёнга айланади. Соҳа ходимлари мазкур ҳолатни ўрганиши натижасида чипта учун тўланган маблағ эгасига қайтариб берилди.

 

М.Нурмаматова ҳам Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига мурожаат қилган. Унинг ёзишича, Қарши шаҳридаги “Фарҳод” савдо мажмуасидан 790 минг сўмлик сув насосини сотиб олган. Буни қарангки, насос сифатсиз бўлиб чиқади. Натижада бир неча маротаба сотувчига вазиятни тушунтирган бўлса-да, ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди. Ҳолат ўрганилиб, насос янгисига алмаштириб берилди.

 

Қаршилик фуқаро Ғ.Жавҳаровнинг ҳам худди шу савдо мажмуасидан сотиб олган аппарати носоз чиққан. У ҳам бу борада кўп марта мурожаат қилади. Ачинарлиси, бу вазиятда ҳам ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди. Ушбу ҳолат ҳам соҳа ходимлари томонидан ўрганилгач, пуллар эгасига қайтариб берилди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Амалга ошмаган парвозлар: хусусий авиакассаларга ишонч йўқми? | Zamon.uz