Фармацевтнинг кирдикорлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув ўтказилди.


Унда, “С.” МЧЖ фармацевти Г.О. дори воситаларини сотувидан тушган 114 миллион сўмни жамият ҳисоб рақамига кирим қилмасдан ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чилонзорда психотроп дори воситаларини ноқонуний сотаётган дорихона аниқланганди.
Баҳринисо Мадумарова







