1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Чилонзорда психотроп дори воситаларини ноқонуний сотаётган дорихона аниқланди

Ҳеч ким жиноятчи бўлиб туғилмайди. Балки ана шу салбий иллатни ҳаёти давомида ўзига орттириб олади. Орамизда мўмай даромад илинжида ўз “тадбиркор”лигини йўлга қўйиб, жиноят кўчасига кириб қолган шахслар ҳам йўқ эмас.

Чилонзорда психотроп дори воситаларини ноқонуний сотаётган дорихона аниқланди

 

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими ва ДХХ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, тумандаги “G.” МЧЖга қарашли дорихонанинг норасмий сотувчиси Ф.Э. харидорга 2 дона “регапен”, 1 донадан “селофен” ҳамда “тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари, 180 минг сўмга сотган вақтида ушланган. Ушбу дорихонадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 114 дона “регапен”, 107 дона “селофен”, 92 дона “зардекс”, 68 дона “тебантин” ва 9 дона “тропикамид” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда “клексан” дори воситасини ноқонуний равишда муомалага киритаётган шахслар ушлангани ҳамда Жиззахда талаба ноқонуний равишда 26 миллион сўмга “ремдесивир” дорисини сотишга урингани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Баҳринисо Мадумарова тайёрлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика