Жамият

Ўзбекистон маданий мероси — Учинчи Ренессанс пойдевори

Бугун Янги Ўзбекистон тарихи зарварақларига битилаётган бир жумла — “Учинчи Ренессанс” тагзамирида улуғ бир эзгуликни, буюк бир кучни англаш мумкин. Зеро, ренессанс — уйғониш демакдир. Яъни илмий уйғониш, маърифатни англаш ва, шу аснода, асрларга тенг йилларни лаҳзаларда босиб ўтмоқ демакдир. Бугун биз ана шундай қутлуғ даврда Учинчи Ренессансга пойдевор қўйиладиган замонда яшаяпмиз.

Ўзбекистон маданий мероси — Учинчи Ренессанс пойдевори

 

Пойтахтимизда ўтказилган "Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида" Халқаро маданият форуми доирасида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг "Ўзбекистон маданий мероси — Янги Ренессанс пойдевори" V Конгресси том маънода илмий кучларни бирлаштиришга қаратилган ноёб ташаббус бўлди. Ушбу тадбир чин маънода маънавият, маданият ва маърифат ихлосмандларини бир манзилда жам этди. 

 

Эзгу амаллар рўёби

 

Ўзбекистон уч минг йиллик улуғвор ва муҳташам тарихга эга. Юртимизда жаҳоншумул цивилизациялар, йирик империялар, ҳавас қилса арзигулик шаҳарлар ва бебаҳо меъморий обидалар вужудга келган ҳамда яратилган. Айниқса, буюк аждодларимиз томонидан яратилган тенгсиз маданий мерос инсоният тарихида ўчмас из қолдирган. Ана шундай улуғвор ва бой маданий меросни асраб-авайлаш, ўрганиш ва уни оммалаштириш бўйича  сўнгги 5 йил ичида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан кенг кўлмли ишлар амалга оширилди. Айниқса, давлатимиз раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясида илгари сурган бир қатор ташаббуслари ичида халқимиз маданияти ва тарихини оммалаштиришга қаратилган маданий форум ўтказиш таклифи халқаро ҳамжамият, хусусан, ЮНЕСКО томонидан қўллаб-қувватланди.

 

 Президентнинг мазкур ташаббуси асосида жорий йилнинг 15 сентябь куни Хива шаҳрида “Марказий Осиё цивилизациялар чорраҳасида” маданий форуми бўлиб ўтади. Ушбу йирик халқаро анжуманга мамлакатимиз ҳукумати пухта тайёргарлик кўрди. Ушбу маданий форум доирасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ташкилий ва молиявий кўмагида  Ўзбекистон Маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг V Конгреси бўлиб ўтди.

 

Конгресс ишида 40 та мамлакатдан 250 нафардан зиёд шарқшунос, тарихчи, археолог, санъатшунос олимлар, ихтисослаштирилган илмий муассасалар мутахассислари, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Улар ичида 9 нафар академик, 63 нафар фан доктори, 66 нафар профессор, 28 нафар доцент, 28 нафар фан номзоди ҳамда 40 нафар музейлар, кутубхоналар, илмий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Анжуманда 100 га яқин маърузалар тингланди. Ўзбекистон Маданий меросини тадқиқ қилишга қаратилган бундай кенг кўламдаги маърузалар мамлакатимиз илмий ва ижтимоий ҳаётида ёрқин воқеа бўлди.

 

Биз билган ва билмаган маданий мерос

 

Конгресс доирасида "Ўзбекистоннинг 300 буюк дурдона қўлёзмалари" номли фотокўргазма, Риштон кулолчилик буюмлари кўргазмаси, Шаҳрисабз ва Самарқанд ёдгорликларига виртуал саёҳат "Замонавий илм-фанда 3D-технологияси" видеоарт кўргазмаси, Ж.Усмоновнинг "Алишер  Навоий шеърияти" суратлар  кўргазмаси, археолог, Ўрта Осиё маданияти тадқиқотчиси Леон Семёнович Баршевскийнинг "Ўзбекистон тарихи — фотосуратларда", "Марказий Осиё картографияси: фан ва геосиёсат ўртасида" фотокўргазмалари,  Ўзбекистон Республикаси Миллий банкининг нумизматик тўплами кўргазмаси ва бошқа кўплаб тадбирлар бўлиб ўтади.

 

Шунингдек,  буюк ҳукумдор ва аллома Мирзо Улуғбекнинг “Ҳаракатсиз юлдузлар китоби”нинг факсимеле нашрини тақдимоти Конгрессда мисли кўрилмаган воқеа бўлди. Австрияниг “Mueller&Shindler” нашриёт уйи ва Ўзбекистон Маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжахон жамияти томонидан тайёрланган бу ноёб китоб мамлакат олимлари ва жамоатчилиги ҳайратига сабаб бўлди. Бу қўлёзма Франция Миллий кутубхонасида сақланади. Бу улуғвор қадимий қўлёзмаларимизнинг еттинчи факсимеле нашри ҳисобланади.

 

Конгрессда асосий воқеаларидан яна бири “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” китоб альбомининг 50 томи тақдимотидир. Бундан ташқари янги 6 та альбом нашр этилди. Улари орасида тўртта Ўзбекистон санъат дурдоналари, биттадан Риштон кулолчилигига бағишланган иллюстрацияли ва Камолиддин Беҳзод миниатюраларини ўз ичига қамраб олган альбом бор.

 

Конгресснинг энг муҳим ва ёрқин воқеаси

 

Ўзбекистон маданият меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти аъзолари “Ўзбекистон маданий мероси — Янги Ренессанс пойдвори” V конгрессида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига мурожаат қабул қилди.

 

Мурожаатда, биз, дунёнинг турли мамлакатлари – Европа, Осиё ва Америкадан келган мутахассислар, Сизнинг маданий меросни асраш борасидаги ноёб ташаббусларингизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Ўзбекистоннинг маданий меросини ўрганиш соҳасида иш олиб борар эканмиз, ҳар биримиз Ўзбекистон ҳудудида бронза давридан бошлаб, қадим замонлардан буён ривожланиб келган энг бой маданиятнинг қадр-қимматига ишонамиз. Бу мамлакатнинг энг бой маънавий ва моддий мероси жаҳон цивилизацияси учун абадий қадриятдир.Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс учун шароит яратиш учун қаратилган миллий ғоя, аввало, пухта ўйланган маданий сиёсатга асослангани чуқур ҳурматга лойиқ. Айнан маданият мамлакатнинг тикланишига, жамият маънавиятининг юксалишига, одамларнинг, айниқса, ёш авлоднинг ватанпарварлик рухида тарбиялашга асос бўлади. Ўзбекистонда миллий маданият соҳасида тизимли ислоҳотлар туфайли қадимий ёдгорликларни кенг миқёсда тиклаш ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда, илмий ва маърифий ишлар янги куч олмоқда, халқ ижодиёти ҳамда номоддий меросни асраб-авайлаш давлат даражасида қуллаб-қувватланмоқда, деб алоҳида таъкидланади.

 

Бутунжаҳон жамиятнинг IV Конгресида кейинги 5 йилликка мўлжалланган “Йўл харитаси” қабул қилинган эди. Ушбу ҳужжатда  100 дан зиёд лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Хусусан,    Бутунжаҳон жамияти аъзолари истиқболдаги бир йил ичида Ханенко номидаги Украина музейи, Россиянинг давлат Эрмитажи, Венгриянинг музей ва кутубхоналари, Хитойнинг илмий ташкилотлар тўпламлари, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа бир қатор мамлакатларнинг илмий ва шахсий коллекцияларида сақланаётган маданий ёдгорликларимизни “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” китоб альбомлариниг навбатдаги томларида нашр қилиш режалаштирилди. Бундан ташқари Бухоро ва Термиз шаҳарлари музейларида сақланаётган Маданий меросимиз ҳам алоҳида китоб альбом шаклида чоп этилади. “Энг қадимги даврлардан ХХ асргача марказий Осиё Картографияси” номли  ва бошқа бир қатор лойиҳалар  ҳам муҳокама қилиниб, амалий ишга киришилди.

 

Меҳмонларга эсдалик совғалар туҳфа этилди

 

Конгресс якунида Бутунжаҳон жаимияти аъзолари ва лойиҳаларда фаол иштирок этган хорижий ва маҳаллий олимлар “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” китоб-альбомларининг 50 томи билан тақдирланди.

Ўзбекистон Ҳукумати қўллаб-қувватлаган V конгресс Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилди, ЮНEСКО, Туризм ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги кўмагида ўтказилди.

 

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки “Ўзбекистон маданий меросини жаҳон тўпламларида” лойиҳаси ва конгрессларни ташкил этишда лойиҳа ишга тушган биринчи кунларданоқ “Eriell Group” нефть сервис ҳомий ва ҳамкор сифатида фаол қатнашиб келмоқда. Мазкур ташкилот ёрдами билан кўплаб олимлар ва журналистлардан иборат илмий-ижодий гуруҳлар 100 дан зиёд ишчи сафарларида бўлди, бир қатор йирик халқаро меди ивэнтлар ва бошқа ўнлаб тадбирлар ташкил этилди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Ўзбекистон маданий мероси — Учинчи Ренессанс пойдевори | Zamon.uz