Жаҳон

“Толибон” етакчилари ўртасида низо чиққан бўлиши мумкин

“Толибон” етакчилари ўртасида низо чиққан бўлиши мумкин. Бу ҳақда “BBC” хабар берди.

“Толибон” етакчилари ўртасида низо чиққан бўлиши мумкин

 

 

Ҳаракатнинг юқори мартабали амалдорларидан бири Мулла Бародар ва Халил Раҳмон Ҳаққоний ўртасида келишмовчилик бошланганини BBC'га маълум қилган. Бародар бош вазирнинг биринчи ўринбосари бўлса, Ҳаққоний миграция масалалари бўйича вазир ҳисобланади.

 

Хабарда айтилишича, икки амалдор бир-бирига кескин сўзлар айтган. Тўқнашувда тарафкашлик ҳолати ҳам рўй берган бўлиши мумкин.

 

Низога Мулла Бародарнинг янги ҳукумат тузилишидан норозилиги сабаб бўлган. Аммо BBC келишмовчиликнинг туб илдизи толиблар ғалабасига ким асосий ҳисса қўшганлиги масаласига бориб тақалишини тахмин қилмоқда. Хусусан, Бародарнинг фикрича, “Толибон”нинг ҳокимиятга келишида сиёсий қанот ва у ўтказган музокаралар катта роль ўйнаган. Халил Ҳаққоний ва унинг ортида турган “Ҳаққоний тизими” гуруҳи эса ғалабага ҳарбий муваффақиятлар сабаб бўлган, деб ҳисобламоқда.

 

Мулла Бародарнинг толиблар ҳарбий қаноти билан низоси ҳақидаги хабарлар бир неча кундан буён тинмаяпти. Унинг ўзи бир ҳафтадан бери кўриниш бермаган. Баъзи манбалар Бародар Кобулни тарк этиб, Қандаҳорга жўнаб кетганини маълум қилди. Унинг қаерда экани ҳақида “Толибон”нинг ўзи ҳам бир-бирига зид баёнотлар бермоқда. Масалан, дастлаб уни Қандаҳорга кетганлиги айтилган. Аммо кейинчалик “Мулла Бародар чарчаган ва унга дам олиш зарур”лиги хабар қилинди.  Шу билан бирга бош вазир биринчи ўринбосари тез орада Кобулга қайтиши ва расмий баёнот бериши ҳам мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал “Толибон” ҳокимиятга келганидан кейин Афғонистонда 100 дан ортиқ ОАВ ёпилгани хабар қилинган эди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Конго ДРда Эбола вируси қурбонлари сони 930 нафардан ошди

Тасдиқланган касалланиш ҳолатлари эса 2 344 тага етди.

custom img

Аргентинанинг ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Буэнос-Айресда тартибсизликлар юз берди

Тартибсизликлар оқибатида камида 15 киши қўлга олинди.

custom img

Президент Зеленскийга қарши намойиш бошланди

Бугун жаҳон ҳамжамияти бирданига икки йирик ва хавфли фронтдаги воқеалар ривожини хавотир билан кузатмоқда. Бир томондан, Яқин Шарқда АҚШ ва Эрон ўртасидаги тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашув ортга қайтмас нуқтага келган бўлса, иккинчи томондан, Россия агрессиясига қарши курашаётган Украинанинг ичида жиддий, катта сиёсий инқироз бошланди. Ҳар икки ҳудуддаги вазият халқаро хавфсизлик шартларини бутунлай ўзгартириб юбориш арафасида турибди.

custom img

Саудия Арабистони бир йиллик кўп марталик Умра визасини жорий этди

Виза эгалари мамлакатга бир неча бор кириб, умумий ҳисобда 90 кунгача қолиши мумкин.

custom img

ЖЧ-2026 ўйинларига 6,8 млн томошабин ташриф буюрди

Шимолий Америкада ўтказилган 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати тарихдаги энг кўп томошабин йиғган турнирга айланди.

custom img

Жиззахда шахсий фото ва видеоларни тарқатиш билан таҳдид қилиб пул талаб қилган шахс ушланди

У маҳалладошини шахсий тасвирларини тарқатиш билан қўрқитиб, 1,5 млн сўм талаб қилган.

custom img

Украина Қозоғистон нефти ортилган танкерларга ҳужум қилди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ, нефть юклаш эса вақтинча тўхтатилди.

custom img

АҚШ Эрон билан музокараларни давом эттиришга тайёр — Рубио

АҚШ Давлат котиби дипломатик уринишлар самара бермаса, бунинг оқибатлари Эрон учун оғир бўлиши мумкинлигини айтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"