Жамият

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон иқтисодий форуми бўлиб ўтади

Жорий йил 29-30 сентябрь кунлари «Ўзбекистон: Иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи» мавзусида иқтисодий форум бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон иқтисодий форуми бўлиб ўтади

 

 

Қайд этилишича, анжуманда сўнгги беш йилда амалга оширилган иктисодий ислоҳотлар жараёнида тўпланган тажриба таҳлил қилинади. Бундан ташқари, иқтиқболдаги иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш механизмлари муҳокама этилади.

 

Форум доирасида иқтисодиётнинг долзарб йўналишларидаги мавзуларга бағишланган, халқаро экспертлар ва юқори тажрибага эга мутахассислар иштирокидаги очиқ муҳокама ва мунозалар бўлиб ўтиши кутилмоқда. Хорижий журналистлар иштирокида муҳокамалар ва The Financial Times билан махсус виртуал шўъба сессиялари ўтказилиши режалаштирилган.

 

Ўзбекистон иқтисодий форуми доирасида сўнгги беш йилдаги иқтисодий ислоҳотлар жараёнида тўпланган тажрибани замонавий усуллар ёрдамида таҳлил қилиш ҳамда қуйидаги соҳалардаги  ислоҳотлар бўйича фикр алмашинилади:

 

-Макроиқтисодий ислоҳотлар;

-Давлат иштирокидаги корхоналар трансформацияси;

-Давлат иштирокидаги банклар трансформацияси;

-Капитал бозорларини ривожлантириш;

-Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ва хусусийлаштириш йўналишлари.

 

Анжуман гибрид ва онлайн шаклларда ўтказилади.

 

Юқори халқаро даражадаги форумда иштирок этиш бўйича батафсил маълумотлар билан economic-forum.uz сайтида танишиш мумкин.

 

Аввалроқ, Тошкент халқаро кинофестивалида ОАВ ходимларини рўйхатдан ўтказиш бошлангани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон иқтисодий форуми бўлиб ўтади | Zamon.uz