Жаҳон

Париж НАТОни тарк этадими? Франция ТИВ жавоб берди

Париж АҚШ билан муносабатларида инқироз юз берганини маълум қилди. Бу ҳақда “Риа Новости” хабар берди.

Париж НАТОни тарк этадими? Франция ТИВ жавоб берди

 Муносабатлардаги инқироз ҳақида Франция ТИВ раҳбари Жан-Ив Ле Дриан фикр билдирган. “Кейинги ой Парижда НАТОнинг янги концепцияси муҳокама қилинади. Албатта, сўнгги воқеалар (AUUKUS тузилиши, Франциянинг АҚШ ва Австралиядан элчиларини чақириб олиши) ушбу концепцияга таъсир кўрсатмай қолмайди”, — деган Ле Дриан.
 Шунингдек, Франция ташқи ишлар вазири Вашингтон билан муносабатлари совуқлашганига қарамай, Париж НАТОдан чиқмаслигини маълум қилган.
 Маълумот ўрнида: 16 сентябрь куни АҚШ Буюк Британия ва Австралия билан ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан келишувга эришди. Унга кўра, уч томонлама киберхавфсизлик, флот ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик йўлга қўйилади. Шунингдек, Австралияга атом сувости кемалари берилади. Бунга жавобан Хитойнинг АҚШдаги элчиси Вашингтондан совуқ уруш даврини такрорлайдиган бундай фикрлардан воз кечишни талаб қилди.
 Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Франция АҚШ ва Австралиядан элчиларини чақириб олган эди.

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Чодирлар ўрнига йиғма уйлар етказиб берилиши керак эди. Бироқ Исроил уларни Ғазога олиб киришга рухсат бермаган.

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Полиция ҳужумчи ёлғиз ҳаракат қилганини ва жамоатчилик учун бошқа хавф йўқлигини билдирган.

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Украина президенти Украина Ҳаво кучлари ва Қуролли кучлари эҳтимолий ҳужумдан ҳимояланишга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

Сўнгги 24 соатда Украина дронлари, “Нептун” ракеталари ва бошқариладиган авиабомбалар уриб туширилган.

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

Ароқчи Уммон, Миср, Туркия, Саудия Арабистони ва бошқа 8 давлат ташқи ишлар вазирлари билан маслаҳатлашув ўтказди.

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Унинг автомобилидан милтиқ, иккита тўппонча ва ўқ-дорилар топилган.

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

Мукофот Эроннинг ядровий объектлари, ускуналари, уларнинг жойлашуви ва тегишли ходимлар ҳақидаги маълумотлар учун берилади.

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Музокараларда ҳудудий масалалар, хавфсизлик кафолатлари ва гуманитар операциялар муҳокама қилиниши кутилмоқда.