Жаҳон

Франция ЕИнинг Австралия билан эркин савдо тўғрисидаги таклифига қарши чиқди

Франция ЕИнинг Австралия билан эркин савдо тўғрисидаги таклифига қарши чиқди, дея хабар бемоқда “Politico”.

Франция ЕИнинг Австралия билан эркин савдо тўғрисидаги таклифига қарши чиқди

 

Франция ТИВ давлат котиби Клеман Боннинг сўзларига кўра, "Ваъдасининг устидан чиқиш — демократик давлатлар ва иттифоқчилар ўртасидаги ўзаро ишонч гарови саналади. Мадомики шундай экан, ишончни йўқотган давлат билан эркин савдо тўғрисида келишишдан ҳеч қандай маъно йўқ". Франция Австралиянинг сувости кемалари бўйича 56 миллиард евролик келишувни бекор қилиши сабабли шундай баёнот берди.

 

 Европа Комиссияси ЕИ аъзолари номидан исталган савдо музокараларини олиб бориш ҳуқуқига эга. Аммо унинг Париж қарорига очиқ қаршилик қилиши эҳтимоли кам.

 

Европа Парламенти Халқаро савдо бўйича қўмита бошлиғи Бернд Ланге фикрича, Франциянинг Австралия билан низоси Канберра билан эркин савдо масаласини мураккаблаштирган. Бу Европанинг бошқа давлатлари, хусусан, Германия иқтисодий манфаатларига ҳам путур етказмоқда. Масалан, AUUKUS тузилиши Германиянинг Atlas Electronic компаниясига таъсир этган.

 

Маълумот ўрнида: 16 сентябрь куни АҚШ Буюк Британия ва Австралия билан ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан келишувга эришди. Унга кўра, уч томонлама киберхавфсизлик, флот ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик йўлга қўйилади. Шунингдек, Австралияга атом сувости кемалари берилади. Бунга жавобан Хитойнинг АҚШдаги элчиси Вашингтондан совуқ уруш даврини эслатадиган фикрлардан воз кечишни талаб қилди.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Франция Вашингтон ва Париждаги элчиларини чақириб олган эди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Россияда ўзбекистонлик ҳайдовчи 5 йилга қамалди

18 ёшли такси ҳайдовчиси йўловчини бейсбол таёқчаси билан уриб, оғир тан жароҳати етказган.

custom img

Марказий Африкада олтин конининг қулаши оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Кўплаб кончилар бедарак йўқолган ёки вайроналар остида қолган.

custom img

АҚШнинг давлат қарзи тарихда илк бор 40 триллион доллардан ошди

Мамлакатнинг қонуний қарз лимити 41,103 триллион доллар этиб белгиланган.

custom img

Қозоғистонда хавфли иситма: касалланганлар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор

Туркистон вилоятида каналар чақиши оқибатида хавфли иситма қайд этилмоқда.

custom img

Португалияда “бурқа қонуни” кучга кирди

Мамлакатда жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди.

custom img

Тўқаев Қозоғистон ташқи сиёсатига муҳим ўзгартириш киритди

Янги қабул қилинган ҳужжатга кўра, Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев ташқи сиёсат масаллари бўйича фуқаролар ва давлат органларига мурожаат қилиш ҳуқуқидан умрбод маҳрум қилинди.

custom img

Россия ва Украина 103 нафардан ҳарбий асирни алмашди

Украина ҳарбий разведкаси навбатдаги алмашинув ҳам ой охиригача амалга оширилиши кутилаётганини маълум қилди.

custom img

Кенияда туристлар бўлган вертолёт ҳалокати оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

Полиция ҳисоботида ҳалок бўлган туристларнинг фуқаролиги кўрсатилмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"