Сиёсат

Ўзбекистон-Филиппин муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 20 сентябр куни видеоконференсалоқа шаклида Ўзбекистон Республикаси ва Филиппин Республикаси ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг иккинчи давраси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон-Филиппин муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди

 

 

Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, делегацияларга Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов ва Филиппин Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Тереза Лазаро бошчилик қилишди.

 

Қайд этилишича, музокаралар чоғида Ўзбекистон-Филиппин муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

 

Мунтазам сиёсий мулоқот ва маданий ҳамкорликни кенгайтиришга икки томон ҳам тайёр эканлиги билдирилди.

 

Таъкидланишича, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ҳам муҳокама этилган бўлиб, Филиппин томони қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва туризм соҳаларидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қизиқиш билдирди.

 

Томонларнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлиги ва айрим минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди, дейилади хабарда.

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Ўзбекистон-Филиппин муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди | Zamon.uz