Жамият

Бугун Тошкент метрополитенида яна бир носозлик рўй берди

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда метрополитен фаолияти билан боғлиқ турли  ҳолатлар акс этган видеотасвирлар кенг тарқалмоқда. Тўғри, техноген авария ва турли носозликларнинг транспорт соҳасида учраб туриши табиий ҳол. Лекин бундай ҳолатларнинг тез-тез содир бўлаётгани йўловчиларни саросимага солаётгани сир эмас.

Бугун Тошкент метрополитенида яна бир носозлик рўй берди

 

 

 Ижтимоий тармоқларда метрода бугун ҳам эрталабки тирбандлик вақтида "Халқлар дўстлиги" бекатида эшиклар ёпилмай қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида “Zamon.uz” сайти “Тошкент метрополитени” УКнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими ходими Илҳомжон Қосимов билан боғланди. 

 

 Унинг маълум қилишича, воқеа эрталаб соат 08:37 да содир бўлган. 13-йўналишдаги ҳаракат таркибининг 2-вагони 4 та эшиги техник носозлик туфайли ёпилмай қолган. Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўловчилар туширилган. Юзага келган тирбандликнинг олдини олиш учун ортдан келаётган 5- йўналишдаги ҳаракат таркиби 1 дақиқа ичида етиб келиб йўловчиларни олиб кетган.

 

"Бундай ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўраймиз" — дейди “Тошкент метрополитени” УК ўз хабарида.

 

 Эслатиб ўтамиз, бундан аввал 20 сентябрь куни соат 09:10 да Тошкент метросининг “Ғофур Ғулом” бекатидан “Чорсу” бекатига ҳаракатланиши лозим бўлган 41-йўналишдаги ҳаракат таркибида ҳаво тақсимлаш тизимида техник носозлик юзага келгани ҳақида хабар берган эдик.

 

 

                                                                         Муножат Валиева

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Бугун Тошкент метрополитенида яна бир носозлик рўй берди | Zamon.uz