Ўзбекистонга ташриф буюраётган хорижликлар орасида даволанишни мақсад қилганлар сони ортмоқда
12 мингга яқин хорижликлар даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган.


Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2021 йилнинг 6 ойи давомида Ўзбекистон Республикасига сайёҳлик мақсадлари билан жами 691,7 минг нафар чет эл фуқаролари келган.
Статистика маълумотларига асосан, Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари ҳисобот қилинганда, қариндошларни йўқлаш — 577,8 минг, дам олиш — 65,7 минг, хизмат юзасидан — 27,4 минг, даволаниш — 11,8 минг, тижорат — 5,7 минг, ўқиш мақсадида — 3,3 минг сайёҳларнинг юртимизга ташрифи кузатилган.
Чўлпоной Аҳмедова







